26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
500га яқин иншоот қурилмоқда

Вилоят таълим, маданият, соғликни сақлаш ва ижтимоий иншоотларни қуриб, фойдаланишга топширишдан республикада етакчи. Ҳар бир туман, шаҳардаги аҳоли манзилларининг ҳолати таҳлил қилиниб, тегишли қурилиш ишлари жадал ва тизимли олиб борилмоқда. Мазкур соҳадаги ишлар вилоят ҳокимининг девон йиғилишида яна бир бор сарҳисоб қилинди. 

Вилоят ҳокими Д. Сатибалди жорий йилга режаланган иншоотлар қурилишини ўз вақтида ва сифатли якунлашни топширди.

Вилоят қурилиш бошқармаси раҳбари Тўқтар Усубалиевнинг айтишича, қурилиш бошқармаси ва туман-шаҳар ҳокимликларининг буюртмаси билан амалга оширилган бюджет-сармоя лойиҳалари сони – 485та. Унинг 22таси фойдаланишга топширилган. Агар маблағ масаласи тўлиқ ҳал этилса, йил охиригача яна 396та иншоотнинг қурилиши якунланади, 67таси эса 2025 йилга ўтади. Минтақада 21та таълим муассасаси қурилиши бошланиб, улардан 4таси фойдаланишга топширилди. Йил охиригача 10та таълим муассасаси фойдаланишга топширилади, 7таси келгуси йилга ўтади.

Соғликни сақлаш тизимида 94та иншоот қуриш режаланган бўлса, унинг 3таси фойдаланишга топширилган, йил охиригача яна 90тасини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 

Дарвоқе, «Қишлоқ соғликни сақлаш соҳасини янгилаш» миллий дастури доирасида 49та лойиҳа амалга оширилмоқда. Вилоятда 3та маъмурий бино қурилиши якунланса, йил охиригача яна учтаси фойдаланишга топширилади. Шунингдек, қурилиши юритилаётган 12та маданий иншоотдан 4таси бу йил очилса, 23та спорт иншоотидан 3таси фойдаланишга топширилди. Йил охиригача яна 10та спорт иншооти тақдим этилади.

Уй-жой ва инфратузилма билан таъминлаш ишлари ҳам қизғин. Минтақада 221та уй, 2469та хонадоннинг қурилиши юритилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-09-12, 02:46 408
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.