26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устуворлик – янги корхоналар очишга

Вилоятимизда 2030 йилга қадар 216,3 минг гектарда сув сарфини тежаш технологияларини жорий этиш режаланган. Бугунги кунда 32 минг гектардан зиёд майдонда янги технологиялар жорий қилинмоқда. Янги тизим сувни 2 баравар тежаб, ҳосилни уч баравар оширади. Давлат раҳбари топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги завод ўз фаолиятини бошлади. 

Саврон туманининг Чоға қишлоғидаги саноат парки ҳудудида “BNK Group” компанияси америкалик “Nelson Irrigation” компанияси билан ҳамкорликда “BNK IRRIGATION” савдо белгиси остида айланма ҳамда бир томонга қарата ҳаракат қиладиган ёмғирлатиб суғориш машиналарини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу Қозоғистонда сувни тежаш технологияларидан кенг фойдаланиш имконини берадиган сув пурковчи машиналарнинг тўлиқ циклини ишлаб чиқариш мақсадида йўлга қўйилган йирик ҳамда кўп миллиардлик сармоявий лойиҳа.

Бундан ташқари, “BNK Group” корхонаси йилига 50 минг гектар ҳамда “Тұран су” муассасаси қошида йилига 9 минг гектар ерни қамрайдиган томчилатиб суғориш ускуналари ишлаб чиқарадиган 2та завод очилади.

Томчилатиб суғориш тизимларини ишлаб чиқарадиган тўртинчи завод хорижлик сармоядорлар томонидан Ўтрор туманида очилади. Йирик сармоядор тўқимачилик кластерини барпо этиш учун минтақага 440 млн. АҚШ долларини сарфлаш тараддудида. Натижада 4 мингдан зиёд янги иш ўрни очилади. Томчилатиб суғориш усули орқали чигит экишнинг илғор усулидан деҳқонлар ҳам воқиф бўлишади.

Йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари қаторида қуввати 926,5 МВт эга буғ-газ электростанцияси, нефтни қайта ишлаш заводи, каустик сода, ПВХ, цемент, карбид ва оҳак, олтингугурт ишлаб чиқариш заводи ҳамда маккажўхорини чуқур қайта ишлаш, ичимли сув ҳамда турли яхна ичимликлар ишлаб чиқариш заводи, тўқимачилик кластери заводлари мавжуд. Сармоявий лойиҳалар минтақанинг иқтисодий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярмида макроиқтисодиёт кўрсаткичлари юксалди. Саноат маҳсулотининг ҳажми 106,8 фоизга, қайта ишлаш саноати 111,2 фоизга юксалди. Иқтисодиётга жалб қилинган сармоялар ҳажми 137,8 фоизга ошди. Натижада мингга яқин иш ўрини очилиб, минтақада саноат жадал ривожланмоқда.

2024-09-14, 02:50 518
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.