26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўчманчилар ўйинлари ғолиблари шарафланди

Астанада V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтди. Ушбу нуфузли беллашувда 89та мамлакатдан 2500га яқин спортчи иштирок этди. 

Унда Қозоғистон жамоаси спортчилари 114та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Туркистон вилоятидан  32 спортчи ҳам юқори натижалар кўрсатиб, умумжамоа ғалабасига салмоқли ҳисса қўшишди. Вилоят спортчилари 16та олтин, 10та кумуш, 5та бронза медалини қўлга киритишди. 

Вилоят ҳокими Д. Сатибалди Кўчманчилар ўйинлари ғолиблари ва совриндорлари билан учрашиб,  уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатди.

 – Мамлакатимиздаги нуфузли мусобақа юксак савияда ташкил этилди. Нафақат халқимиз, балки кўчманчиларнинг тарихи, маданияти ва спорти билан бир қаторда халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва бирдамлиги ҳам намойиш этилди. Вилоятимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этиб, минтақамиз обрўсини кўтаришди. Ғолибларга шон-шарафлар бўлсин, Қозоғистоннинг спорт соҳасидаги ютуқлари  кўпаяверсин!, –  деди Д. Сатибалди.

Кўчманчилар ўйинлари ғолибларига – 1 млн., кумуш медаль соҳибларига – 700 минг ва бронза медали соҳибларига – 500 минг тенгелик сертификатлар топширилди.

От спорти ўйинлари бўйича жаҳон чемпиони Сирим Избасаров спортчилар номидан вилоят раҳбарига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. 

Туркистон вилоятидан 4 нафар йигит кўпкари жамоаси таркибида чемпион бўлди, чавандозлик, кўпкари, қушбегилик ва бошқа турларидан ҳам кўплаб медаллар қўлга киритилди. Чемпионлар сафида Айкўз Ералхан, Батир Бексау,  Айжан Жилқибаева, Азамат Мақулбеков, Рахат Қамбаров, Асел Далиева, Амандўс Айтқулов, Ермек Қуралбай, Алмат Латипбек, Дарин Ўткелбай, Сирим Избасаров, Биржан Қўсалиев, Даулет Айтан, Арман Жамалбеков, Абилайхан Нишанбеков ва Адилет Мамит бор. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-09-19, 20:35 296
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.