26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Завод раҳбарлари учрашишди

Жетисай туманидаги пахтакор хўжаликларнинг муаммоларини ижобий ҳал қилиш мақсадида вилоятдаги пахтани қайта ишлаш заводлари ҳамда йирик деҳқон хўжаликлари раислари иштирокида йиғилиш ўтди.

Очиқ мулоқотда пахтачилик соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, туман раҳбари томонидан тегишли таклифлар билдирилди. Деҳқонларнинг таклифларини етказган Серик Усенули завод раҳбарларига қатор талабларни қўйди.

– Сизлар билан ҳамкорликда туманимиз хўжаликлари учун муҳим масалаларни муҳокама қилиб, бир фикрга келиш учун учрашдик. Қишлоқда ўтган учрашувларда хўжаликлар томонидан кўтариладиган масала – пахтанинг нархидир. Хўжаликларнинг меҳнати зое кетмасин. Имкон қадар мақбул нарх белгиланг, камроқ даромад кўрсангиз ҳечқиси йўқ, – деган туман раҳбари пахтани қабул қилиш бекатларидаги тарозидан алдаш, лабораторияларда пахта сифатини пасайтириб кўрсатиш сингари ҳолатларга йўл бермасликка чақирди. 

Пахта заводлари вакилининг айтишича, ҳар бир компания бевосита халқаро пахта харидорлари билан ҳамкорликда ишлайди. Улар пахта толасини сотиб олиш бўйича шартномаларини тузиб, уларни молиялаштиради. Шу боис пахта хомашёсини харид қилиш учун зарур маблағларнинг деярли барчаси хусусий сармоялар дейиш мумкин. 

Тадбирда иштирок этган завод раҳбарлари айнан ҳозирги кунларда пахтага эҳтиёж йўқлигини айтиб, унинг нархи сифатига боғлиқлигини маълум қилишди. Туман ҳокими учрашув чоғида завод раҳбарларига пахтани тозалаш билан бирга қайта ишлашни таклиф қилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-09-19, 20:38 1483
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.