26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахта терими бошланди

Жорий йилда туркистонлик деҳқонлар Хитой пахтасининг “60” навини экдилар. Бу турдаги пахтанинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда тола кўп, чигит кам.

Жетисай туманида пахта теримига биринчилардан бўлиб “Айдар” деҳқон хўжалиги киришди. Бу йил у 14 гектар майдонда «оқ олтин» етиштириб, гектаридан ўртача 50 центнердан ҳосил олишни кўзламоқда. Агар агротехник тадбирлар тўғри бажарилса, мўл ҳосил олиш имконияти юқори.

– Жорий йилда оқар сув ва минерал ўғитлар билан боғлиқ масалалар ижобий ҳал қилинди, шу боис ҳосилдорлик кўнгилдагидек. Илгари “Султан”, “Мақтаарал”, “Бухоро” навларини экардик. Маҳсулот 20-25 центнерни ташкил этарди, – дейди хўжалик етакчиси Ербўл Айтуғанов.

Жорий йилда Жетисай туманидаги 79,3 минг гектар обикор ернинг 40,8 минг гектарида пахта етиштирилди. Вилоятда 200 тоннага яқин пахта териб олинди. Теримга 715та трактор ва 897та трактор-тиркама, 232та пахта териш машинаси сафарбар этилган.

Ўтган йили 122 минг тонналик пахта хирмонини кўтарган жетисайлик Пахтакорлар бу йил ҳам режани ортиғи билан бажариш ниятида. Боиси, маҳсулот сифатини ошириш ва сувни тежашда самарали технология сифатида эътироф этилган томчилатиб суғориш усули жорий йилнинг ўтган даврида 2 минг гектарга кўпайтирилди.

24.kz. маълумотлари асосида, 2024-09-24, 02:27 242
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.