26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош Консулхона вакиллари – Сайрамда

Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги “Сайрам” коллежи раҳбарияти таклифи билан Ўзбекистон Республикасининг Алмати шаҳридаги Бош консулхонаси консуллари Эркин Абдуқаюмов ва Дилшод Собиров, ҚР Парламент Мажлисининг собиқ депутати, жамоат арбоби Фахриддин Қоратоев, меҳнат фахрийлари Турсунхўжа Хонхўжаев, Ҳамроқул Давронбеков, Султонниёз Ёрматов, таниқли тадбиркорлар Толиббой Ниёзҳожиев, Мирдиёр Маҳкамбоев, шунингдек, жамоат фаоллари, талабалар ва уларнинг ота-оналари мазкур муассасага ташриф буюришди. Тадбирдан кўзланган мақсад – қозоқ ва ўзбек халқларининг дўстлигини тараннум этиш, ёш авлодни байналмилал руҳда тарбиялашдан иборат эди.

Ушбу билим юртининг муассиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Амирхан Баймағамбетов меҳмонларни коллежнинг фаолияти билан таништирди. 2007 йили тамал тоши қўйилган масканда ҳозирги кунда 1300дан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Ўтган 18 йил мобайнида бу муассасани 5 мингдан зиёд ўрта бўғин мутахассислари тамомлади. Улар Туркистон вилояти ва Шимкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритишмоқда. Жумладан, жамоанинг Ўзбекистоннинг Фарғона, Элликқалъа, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги етакчи тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда иш юритаётгани таҳсинга сазовордир.

Тадбирда коллеж муассиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Амирхан Баймағамбетов ва директор Жанара Баймағамбетова меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдиришди. 

ҚР Парламент Мажлисининг собиқ депутати, жамоат арбоби Фахриддин Қоратоев ушбу учрашувнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, Ўзбекистон Республикасининг Алмати шаҳридаги Бош консулхонасининг келгусидаги фаолиятига омад тилади.

– Икки қардош халқлар Давлат раҳбарлари Қ. Тўқаев ва Ш. Мирзиёевларнинг ташаббусларини қўллаб-қуватлаган ҳолда “Сайрам” коллежи жамоасининг Ўзбекистоннинг ўрта таълим муассасалари билан ҳамкорлигини янада кучайтириш, илғор тажрибаларни ўрганиш зарур, – деди у. – Дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида саъй-ҳаракатларимизни, албатта, келгусида ҳам давом эттирамиз. 

Шундай сўнг сўз олган Ўзбекистон Республикасининг Алмати шаҳридаги Бош консулхонасининг консуллари Эркин Абдуқаюмов ва Дилшод Собиров қадимий ва тарихи теран табаррук маскан – Сайрам диёри билан танишувдан улкан таассурот олганликларини мамнуният билан қайд этишди. 

Улар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда ҳамда Бош консуллик тадбирларида фаол иштироки учун бир гуруҳ қозоғистонлик жамоат фаоллари Бош Консул А. Қаюмов номидан ташаккурномалар билан тақдирланганини маълум қилишди. Тақдирланганлар қаторида Шимкент шаҳар Ал Форобий тумани ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, “Тулпар” МЧБ директори Шуҳрат Рўзиметов, Кўкшетау вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси аъзоси Рўзимат Қурбонов, таниқли тадбиркор Акром Орзиқулов, маданият ва маърифат жонкуяри Толиб Ниёзҳожиев, тадбиркор Мирдиёр Маҳкамбоев, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Ижодкор” адабий бирлашмаси раиси Зокиржон Мўминжоновлар бор. 

– Ўзим қурувчиман, – деди М. Маҳкамбоев, – корхонамиз кўприклар қуришга ихтисослаштирилган. Сизлар эса икки давлат ўртасида дўстлик кўпригини бунёд этяпсизлар. Ишингиз ҳамиша бароридан келсин!

Тадбир иштирокчилари – “Сайрам” коллежи директори Ж. Баймағамбетова, Шимкент тиббиёт академияси ўқитувчиси А. Сабуров, фахрий устозлар Т. Хонхўжаев, С. Ёрметов, таниқли сухандон, Сайрам туманининг фахрий фуқароси Ҳамроқул Давронбеков, имконияти чекланган шахслар орасида стол теннисидан 15 карра Қозоғистон чемпиони, спорт устаси Т. Эшимов, маданият фидойиси Т. Ниёзҳожиев, тадбиркор М. Маҳкамбоевлар мана шундай учрашувларнинг муҳимлигини эътироф этиб, эзгу тилакларини изҳор этишди.

Учрашувда, шунингдек, келгуси йили Юсуф Сарёмийнинг 125 йиллигини халқаро даражада нишонлаш, қозоғистонлик таниқли ўзбек ижодкорларини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо қилиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди. 

Шу куни меҳмонлар Сайрамнинг муқаддас қадамжолари – Иброҳим ота, Балогардон бобо, Оқота бобо, Қорасоч она мақбарларини зиёрат қилишди.

Зокиржон МЎМИНЖОНОВ. Тасвирларда: учрашувдан лавҳалар, 2024-09-26, 20:29 296
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.