26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари байрами ўтди

Туркистон шаҳридаги Этноовул мажмуасида Қозоғистон халқининг тиллари байрами доирасида вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасининг “Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари” байрам-тадбири ўтди.

Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва Қозоғистон ўзбеклари этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси бош бўлган тадбирда ўзбек халқининг миллий таомлари, ҳунармандчилик кўргазмаси уюштирилиб, концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда Қозоғистон халқи Ассамблеяси Раисининг ўринбосари, ҚР Президенти Маъмурияти ҚХА Котибияти мудири Марат Азилханов, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов, ҚР Парламенти Сенати депутатлари Дархан Қидирали, Алишер Сотволдиев, Геннадий Шиповских, Амангелди Ғабдилкеримули, Ғалиасқар Тўлендиули, вилоят ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев, шунингдек, вилоят ҚХА қошидаги Оқсоқоллар, Оналар кенгаши, этномаданият бирлашмалари раислари ва аъзолари иштирок этди.

Табрик нутқи сўзлаган ҚХА Раисининг ўринбосари Марат Азилханов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтаев, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов ва Сенат депутатлари мамлакатимизда баракали бирликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди. Элчи жаноблари барча миллатларнинг она тилини ривожлантириш учун шароит яратиб берган Қозоғистон Ҳукуматига миннатдорчилик билдирди. 

Байрам тадбирида вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллик кўрсатиб, жамоат тотувлиги ва умуммиллий бирликни таъминлашга ҳисса қўшаёган бир гуруҳ фуқаролар тақдирланди. Баракали бирликка чорлаган байрам тадбири санъаткорларнинг катта концертига уланиб кетди.

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-10-01, 01:42 222
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.