26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туман ҳокими – Қорабулоқда

Туман ҳокими Арман Сабитов Қорабулоқ қишлоғи аҳолиси билан учрашди. Унда қишлоқнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига оид масалалар муҳокама қилинди.

Туман ҳокими қишлоқда 11та қудуқ қазиш режаланганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу чора қишлоқ аҳолисини тоза ичимли сув билан таъминлаш борасидаги муҳим қадамдир. Шунингдек, йиғилишда қишлоқдаги йўлларни кенгайтириш, асфальтлашни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Туман ҳокими ички ишлар бўлимининг замонавий андазалар асосида жиҳозланган янги биноси билан танишди. Бу ходимлар фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда туман ҳокими хавфсизликни таъминлаш масалалари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини такомиллаштириш режалари ҳақида фикр юритди. Мавжуд муаммолар эътибордан четда қолмаслиги, раҳбарият томонидан зарур чоралар кўрилишини маълум қилди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-11-05, 03:23 497
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.