26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Қозоғистон халқига'' жамоат жамғармаси вилоятдаги қишлоқ мактабларини қўллаб-қувватламоқда

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров видеанжуман орқали “Қозоғистон халқига” жамоат жамғармаси Васийлик кенгашининг йиғилишида иштирок этди.

Йиғилишда “Туркистон вилояти мактабларида “Билим-Инновация” лицейлари тажрибасини жорий этиш” лойиҳаси муҳокама қилиниб, ташаббус кенгаш аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Васийлик кенгаши раиси Бану Нурғазиева ҳамда жамғарма бошқаруви раиси Лаззат Шинғисбаева мазкур ташаббуснинг аҳамиятига тўхталиб, уни сифатли амалга ошириш зарурлигини алоҳида таъкидлашди.

Вилоят раҳбари ушбу лойиҳа Туркистон вилояти учун ғоят муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

– Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан ташкил этилган “Қозоғистон халқига” жамғармасининг ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга қаратилган ҳар бир лойиҳаси алоҳида аҳамиятга эга. Жамғарма ташкил этилган илк кунларданоқ мамлакатимиздаги меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ўзаро кўмакнинг ёрқин тимсолига айланди.

Жамғарма Туркистон вилояти аҳолисига ҳам изчил кўмак кўрсатмоқда. Минтақа аҳолиси, айниқса болалар сони бўйича мамлакатда етакчи ҳудудлардан бири ҳисобланади. 2022 йилдан буён вилоятда умумий қиймати 12 миллиард тенгедан зиёд бўлган хайрия лойиҳалари амалга оширилди. Жумладан, таълим соҳасига 5,3 миллиард тенге, соғликни сақлаш тизимига 5,2 миллиард тенге, ижтимоий ҳимоя йўналишига 547 миллион тенге, спорт ва маданият соҳаларига эса 994 миллион тенге маблағ йўналтирилди.

Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган “Сунъий идрок йили” ташаббуси доирасида таълим соҳасида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш ва ўқитувчилар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим соҳасида ушбу йўналишда бешта йирик лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. Улар қаторида қишлоқлардаги таянч мактаблари салоҳиятини ошириш, махсус таълим муассасаларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда жамғарманинг таълим грантлари дастурлари мавжуд.

– Биз жамғарма кўмагини юксак қадрлаймиз. Чунки бу минглаб туркистонлик болаларнинг ҳар томонлама камол топиши ва сифатли таълим олишига хизмат қиладиган сармоядир. Вилоятдаги 1106та мактабнинг 82 фоизи, яъни 906таси қишлоқ ҳудудларида жойлашган. Халқаро PISA тадқиқотлари натижалари қишлоқ ва шаҳар мактаблари ўртасида, айниқса, табиий ва аниқ фанлар бўйича сезиларли тафовут мавжудлигини кўрсатмоқда.

Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида жамғарма томонидан вилоятдаги 100та қишлоқ мактабини замонавий физика, кимё ва биология хоналари билан жиҳозлаш учун 5,1 миллиард тенге ажратиш режалаштирилмоқда. Ажратилган маблағнинг самарали сарфланиши ва қишлоқ мактабларида таълим сифати оширилиши ҳокимлик назоратида бўлади. Бу лойиҳа вилоят келажаги учун ўта муҳим аҳамиятга эга, – деди Нуралхан Кўшеров.

Вилоят ҳокимлиги ҳам лойиҳани амалга ошириш ишларини бошлаб юборган. Бюджет ҳисобидан 100та мактабни таъмирлаш ҳамда 4600 нафар ўқитувчи ва таълим муассасаси раҳбарларининг малакасини ошириш учун зарур маблағ ажратилди.

Шунингдек, “Билим-Инновация халқаро жамғармаси” билан ҳамкорликда уч йил давомида ўқитувчиларга услубий кўмак кўрсатилиши режалаштирилган. 

2026-06-27, 01:55 3
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.