26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонга 32 мингга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрди

Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Туркистон вилоятига 143,1 минг нафар сайёҳ келди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,6 фоизга кўпдир.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинганидек, сайёҳларнинг 77,8 фоизини маҳаллий, 22,2 фоизини эса хорижлик меҳмонлар ташкил этган. Ҳисобот даврида вилоятга 31 минг 823 нафар чет эллик сайёҳ ташриф буюрган, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 34,2 фоизга ошган.

Хорижликларнинг асосий қисми Ўзбекистон, Хитой, Туркия, Россия, Қирғизистон, Франция, Германия, Буюк Британия, Япония ва Корея Республикасидан келган.

Йиғилишда сайёҳлик соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, янги сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш, сайёҳбонлар малакасини юксалтириш ҳамда сармоявий лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш вазифалари белгиланди.

Шунингдек, йил бошидан буён соҳага жалб қилинган сармоялар ҳажми 36,3 миллиард тенгега етгани қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баравар кўпдир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, амалга оширилаётган тизимли тадбирлар Туркистоннинг халқаро сайёҳлик маркази сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

2026-06-27, 01:56 3
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.