26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тараққиётнинг янги босқичи

Вилоят фаоллари йиғилишида Президент Мактубида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Вилоятда ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Қозоғистон халқига йўллаган “Янги тарихий босқичдаги Қозоғистоннинг долзарб вазифалари” номли Мактубида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларига бағишланган вилоят фаоллари йиғилиши ўтди.

Мажлисни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов олиб борди. Кун тартибида Мактубда белгиланган вазифаларни минтақада амалга ошириш, инфратузилмани янгилаш, сармоя жалб қилиш, рақамлаштириш ва сунъий идрокни ривожлантириш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Мактубда мамлакат тараққиётининг янги босқичидаги устувор вазифалар белгилаб берилганлигини таъкидлаб, уларни минтақа имкониятлари билан уйғунлашган ҳолда бажариш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят раҳбари 2027 йилни “Умумхалқ миқёсидаги қурилиш йили” деб эълон қилиш ташаббусининг минтақа учун аҳамиятига тўхталди.

Келгуси йилда вилоят бюджети ҳисобидан қиймати 34,2 миллиард тенгега 36та иншоот қурилиши ва учта лойиҳанинг смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Йил охиригача 31та иншоотни фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун 496та ижара уйи қурилади.

Соғликни сақлаш соҳасида ҳам муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Туркистон шаҳрида жорий йилнинг декабрь ойида 80 ўринли туғруқхона фойдаланишга топширилади. 2027 йилда вилоятда 32та тиббиёт муассасаси, Туркистон шаҳрида 570 ўринли кўп тармоқли шифохона ва Сариоғоч туманида перинатал марказига эга тиббиёт мажмуаси қурилади.

Сайрам туманида қуввати 1000 Мвт бўлган буғ-газ электр станцияси, Саврон туманида қуввати 300 Мвт бўлган қуёш электр станцияси барпо этилмоқда. 

Вилоят раҳбари давлат бошқаруви, ижтимоий хизматлар, қишлоқ хўжалиги ва саноатда замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Учрашувда вилоят фахрийлар кенгаши раиси Ж. Мауленқулов, “Атамекен” тадбиркорлар палатасининг вилоят филиали директори А. Ибадуллаев, Қозоғистон “Woosong IT” университети декани Жонг Енг Хва ва Кентов кўп тармоқли коллежи ўқитувчиси Дилором Анорбоева сўзга чиқиб, Мактуб юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-10-31, 03:47 99
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.