26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти ҳокими совриндорларини тақдирлади

Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров Японияда бўлиб ўтган XX ёзги Осиё ўйинлари ва V Осиё Пара ўйинларида юқори натижаларга эришган вилоят спортчилари билан учрашди. Тантанали маросимда халқаро мусобақаларда мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган спортчиларга вилоят ҳокимининг Ташаккурномалари топширилди.

Вилоят раҳбари спортчиларни эришган ютуқлари билан қутлар экан, уларнинг ғалабалари мамлакат спорти ривожи учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

– Японияда бўлиб ўтган XX ёзги Осиё ўйинлари ва V Осиё Пара ўйинларида юқори натижаларни қайд этган барчангизни чин қалбимдан табриклайман! Ушбу мусобақаларда мамлакатимиз шарафини спортнинг 35 тури бўйича 558 нафар спортчи ҳимоя қилди. Уларнинг 35 нафари Туркистон вилояти вакиллари бўлиб, 1та олтин, 3та кумуш ва 3та бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, Осиё Пара ўйинларида спортнинг 3 тури бўйича 5 нафар вакилимиз иштирок этиб, 2та олтин ва 1та бронза медалига сазовор бўлди. Юртдошларимиз жами 10та медални қўлга киритиб, нафақат вилоятимиз, балки бутун мамлакатимиз довруғини юксалтирди. Бу – катта ютуқ! Ҳар бир ғалаба замирида спортчининг матонати, фидокорона меҳнати ва мураббийларнинг тинимсиз изланишлари мужассам. Сизлар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган пайтда бутун Туркистон аҳли сизлар билан фахрланди.

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, бугунги кунда вилоятда оммавий спорт ва олий натижалар спортини ривожлантириш, миллий спорт турларини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда ҳудудда 3595 та спорт иншооти фаолият юритмоқда. Жорий йилда яна 58 та спорт иншоотини фойдаланишга топшириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар уларнинг 31 таси аҳоли ихтиёрига берилди. Келгусида ҳам вилоятда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ишлари изчил давом эттирилади. Ғалабаларингиз муборак бўлсин! Туркистон вилояти шаънини улуғлаб, мамлакатимиз байроғини юксакларда ҳилпиратишда давом этинг! – деди Нуралхан Кўшеров.

Таъкидлаш жоизки, Осиё ўйинларида Туркистон вилояти спортчилари муваффақиятли иштирок этди. Академик эшкак эшиш бўйича Владислав Яковлев ва Иван Чернухин олтин медални қўлга киритди. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ольга Шмелёва кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. Каратэ бўйича Асель Қанай, дзюдо бўйича Айдар Арапов кумуш медални қўлга киритди. Эркин кураш бўйича Едиге Қасимбек ҳамда аёллар кураши бўйича Нилуфар Раимова бронза медали соҳиблари бўлди.

Осиё Пара ўйинларида эса пара дзюдо бўйича Бексултан Қулмирза ва Ақтолқин Сейилбекова олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Бағланбек Ўналбек бронза медалини қўлга киритди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-11-13, 20:14 110
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.