26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркорлик учун янги имконият

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг “Янги тарихий босқичдаги Қозоғистоннинг долзарб вазифалари” мавзуидаги халққа йўллаган Мактубида Алатау шаҳрини жадал ривожлантириш ва уни сармояларни жалб этиш учун қулай ҳудудга айлантириш юзасидан муҳим вазифалар белгиланди.

Давлат раҳбари ҳар қандай халқаро ҳуқуқий ваколатнинг узоқ муддатли жозибадорлиги, энг аввало, адолатли ва самарали суд тизимига боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидлади. Шу муносабат билан Алатау шаҳрида одил судловни таъминловчи махсус суд тизимини ташкил этиш таклиф этилди. Жумладан, инглиз умумий ҳуқуқ тизими моделига асосланган сармоявий суд тижорат низоларини кўриб чиқади, махсус ҳуқуқий тартибга дахлдор бошқа масалалар эса фуқаролик суди ваколатига берилади.

Мазкур ташаббус сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликка бўлган ишончни ошириш ва қулай сармоявий муҳитни шакллантиришга қаратилган. Ҳукуматга тегишли ўзгартиришларни 2027 йил январь ойининг охирига қадар Қурултой муҳокамасига киритиш вазифаси юклатилди.

Адолатли суд, ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва барқарор қоидалар – сармояларни жалб этишнинг асосий кафолатидир. Тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва ишбилармонлик фаоллигини оширишга йўл очади.

Соҳибжамол ҚЎРҒОНОВА, фалсафа фанлари номзоди, М. Ауезов номидаги ЖҚУ Сиёсатшунослик кафедраси доценти, 2026-10-31, 03:41 84
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.