26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги тарихий давр сари дадил қадам

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Қурултой йиғилишида эълон қилинган “Янги тарихий босқичдаги Қозоғистоннинг долзарб вазифалари” Мактуби мамлакат тараққиёти тарихидаги масъулиятли ва муҳим босқичларга тўғри келмоқда. Бу йил мустақиллигимизнинг 35 йиллиги нишонланади. Бу сана шонли сана бўлиши баробарида, эгаменлигимизни мустаҳкамлаш, ўтмишни сарҳисоб қилиб, келажакка аниқ йўналиш белгилаш имконини берувчи муҳим тарихий палладир.

Давлат раҳбари ўз нутқида таъкидлагани каби, халқ томонидан қабул қилинган янгиланган Конституцияни авлодлар ўртасидаги муқаддас келишув сифатида баҳолаш чуқур маънога эга. Дарҳақиқат, 1 июль куни қонуний кучга кирган Бош Қомусимиз сиёсий тизимни тубдан янгилаш, янги ҳокимлик тизимларини шакллантириш ва жамиятдаги муносабатларни янги сифат босқичига олиб чиқиш учун салмоқли туртки беради. Зеро, ушбу ҳужжатда Қозоғистоннинг бугунги қиёфаси ва келгуси тараққиёт йўналишлари аниқ белгилаб берилган.

Муҳими, мамлакат ҳаётидаги ушбу тарихий бурилишлар ва кенг кўламли ислоҳотларнинг барчаси фуқаролар кўз ўнггида, шаффоф шароитда амалга оширилмоқда. Халқнинг ўз келажагига бўлган ишончи ва фаоллиги ортмоқда.

Шу боис, бугунги Мактубда белгиланган вазифалар мамлакатимизни янги тарихий босқичда янада юксак марралар сари етакловчи стратегик дастуриламал бўлиши шубҳасиз.

Ғалимжан ЎРИНОВ, вилоят таълим бошқармаси раҳбари., 2026-10-31, 03:42 57
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.