26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятида пахта қайта ишлаш бўйича яна икки завод ишга туширилди

Туркистон вилоятида пахтачиликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда. Ўтрор тумани Қорақўнғир қишлоқ округига қарашли Сирдарё аҳоли пунктида «Түркістан тоқыма» масъулияти чекланган жамиятининг яна иккита пахта қайта ишлаш заводи фойдаланишга топширилди. Корхонанинг дастлабки икки заводи 2025 йилда ишга туширилган эди. Шу тариқа, жамиятнинг тўртта заводи ҳам тўлиқ фаолият бошлади.

Янги ишлаб чиқариш корхоналарининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Нўрлўн Кўшеров иштирок этиб, бундай лойиҳаларнинг ҳудуд саноат салоҳиятини оширишдаги аҳамиятини таъкидлади.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, қўшилган қиймати юқори бўлган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш вазифаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бугун фойдаланишга топширилаётган ишлаб чиқариш объектлари мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг амалий натижасидир.

Вилоятимизда пахтани етиштириш ва йиғиб олишдан тортиб, уни чуқур қайта ишлаш, пахта толасидан ип-калава тайёрлаш ҳамда тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ технологик занжирни қамраб олувчи пахта-тўқимачилик кластери шаклланмоқда. Бугун Ўтрор туманида тўртта пахта қайта ишлаш заводи фаолият бошлади.

Бу мамлакатимиз агросаноат мажмуасини ривожлантириш, ҳудудларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган стратегик аҳамиятга эга вазифадир. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур заводлар йилига 320 минг тонна хом пахтани қайта ишлаш ва 110 минг тонна пахта толаси олиш имконини беради. Шунингдек, маҳаллий аҳоли учун 100 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилди.

Бундай йирик лойиҳани амалга ошираётган инвесторга ва компаниянинг бутун жамоасига миннатдорлик билдираман. Корхонанинг фаолияти самарали, ишлаб чиқариши янада равнақ топсин! – деди Нўрлўн Кўшеров.

Пахта қайта ишлаш заводлари «Turan» махсус иқтисодий зонасининг 76,2 гектар майдонида жойлашган. Тўртта завод қурилишига йўналтирилган жами инвестиция ҳажми 17,129 миллиард тенгени ташкил этади. Уларнинг иккитаси 2025 йилда ишга туширилган бўлса, жорий йилда яна иккитасининг қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Корхоналарда пахтани қайта ишлашнинг замонавий Хитой технологияларидан фойдаланилмоқда. Ишлаб чиқариш жараёни хом пахтани қабул қилиш, тозалаш ва қуритиш, толани чигитдан ажратиш, пресслаш ҳамда тайёр маҳсулотни қадоқлаш босқичларини ўз ичига олади.

Тантанали маросим доирасида янги заводнинг иши бошланди. Вилоят ҳокими ва тадбир меҳмонлари ишлаб чиқариш объектларини кўздан кечириб, корхоналар фаолияти ва замонавий ускуналар билан танишдилар.

Тўртта заводнинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши ҳудудда хом пахтани чуқур қайта ишлаш ҳажмини ошириш, қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, янги корхоналар маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлаш, қишлоқ ҳудудларида иқтисодий фаолликни ошириш ва Туркистон вилоятининг агросаноат салоҳиятини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

Туркистон вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш, замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва маҳаллий хомашё имкониятларидан самарали фойдаланиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.

Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди, 2026-10-28, 20:17 51
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.