26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшларга муносиб туҳфа

Чордарада дзюдо зали очилди

Чордара туманидаги “Шардара армспорти” клубида дзюдо зали очилди. Тантанада иштирок этган Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев учрашувга келган ёшларга муваффақият тилади.
– Чордара туманининг спортчилари армрестлингдан йирик мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда. Чегара билмас спорт туфайли ҳамюртларимиз дунёда машҳур. Саломатликнинг асосий шарти – маданий муҳит, соғлом турмуш тарзи. Шу боис, Элбоши Н. А. Назарбаев “Қозоғистон-2030” стратегик дастурида “Соғлом турмуш тарзи ҳар биримизни жисмоний тарбия билан шуғулланишимиз, тўғри овқатланиш, тозалик ва соғломлаштириш тадбирларига риоя қилишни тақозо этади” деб кўрсатилган. Умуман, спорт билан шуғулланаман, деган одам жой танламайди. Ҳақиқий истеъдодли ёшлар қишлоқда, – деди вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев.
Дзюдо залида маҳаллий йигит-қизлар машғулотлар ўтказишади. Шунингдек, ёшлар клубда бокс, кураш, каратэ, найза, ядро улоқтириш билан шуғулланадилар.
Вилоят раҳбарияти номидан касбий спортчиларга Американинг спорт анжомлари совға қилинди.
Таъкидлаш жоизки, армрестлинг спорт мактабининг 2 мингга яқин спортчиси турли даражадаги совринлар соҳиблари. Клуб аъзоларининг 48 нафари жаҳон чемпиони, 316 нафари ҚР чемпиони, 50 нафари Осиё кубоги соҳиблари, 85 нафари халқаро турнирлар ғолиблари ва 62 нафари ҚР халқаро даражадаги спорт усталарини тарбиялаб чиқарган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-20, 00:30 166
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.