26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оқсоқоллар Туркистонга таклиф қилинди

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Чордара туманидаги «Фахрийлар уйи»га ташриф буюрди. Бу ерда оқсоқоллар иштирокида давра суҳбати уюштирилди.
Вилоят раҳбари уларни янгиланган маънавий пойтахтга таклиф қилди.– Пандемия туфайли кўплаб учрашувлар бекор қилинди. Жамиятдаги самарали мулоқот – устувор аҳамиятга эга.
Сизнинг маслаҳатларингиз ва фикрларингиз биз учун жуда муҳим, зеро, туманнинг ўтмиши ва бугунги ҳаётини ҳеч ким сизлардан яхши билмайди. Мен сиз билан учрашишни доим орзиқиб кутаман. Сизларни янгиланган Туркистонга таклиф қиламан, – деди вилоят ҳокими.
Минтақа раҳбари барча туман ва шаҳарлар раҳбарларига янги Туркистонга боришга истак билдирган оқсоқолларга ёрдам беришни топширди. Маънавий пойтахтга кела оладиганлар орасида меҳнат фахрийлари, вилоят ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётига залворли ҳисса қўшган оқсоқоллар бор. Саёҳат карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилиши керак.
Ўмирзақ Шўкеев кекса авлод вакилларининг жамият равнақига қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдириб, қарияларга эҳтиром, фахрийларга ғамхўрлик келажак авлоднинг бурчи ва вазифаси эканлигини таъкидлади.
 Зиёлилар ва оқсоқоллар вилоят раҳбарига Туркистон вилояти ободончилиги йўлидаги ишларида муваффақиятлар тилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-20, 00:42 93
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.