26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда журналистлар спартакиадаси

Туркистон шаҳридаги А. Яссавий номидаги ХҚТУнинг спорт саройида ОАВ вакиллари ўртасида Матбуот куни, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ва Туркистон вилояти ташкил топганлигининг 3 йиллигига бағишланган спорт мусобақаси ўтди.
Вилоят ижтимоий тараққиёт, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ва Журналистлар уюшмаси вилоят филиалининг ташаббуси билан уюштирилган турнирда 8та жамоа қатнашди. Спартакиаданинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов сўз олиб, жумладан шундай деди:
– Барчангизни 28 июнь – Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан билан чин қалбимдан табриклайман. Ахборот соҳасининг аҳамияти ортган замонда сизлар халққа ҳаққоний ва тезкор хабар етказишда куч-ғайратингизни аямайсизлар. Жамоат осойишталиги ва барқарорлиги сизларнинг меҳнатингиз натижасида шаклланади. Туркистон вилоятининг ривожланишига қўшаётган ҳиссангиз учун миннатдорчилик билдираман. Ўзаро ҳамкорликни кучайтириб, соғлом турмуш тарзига амал қилишни тарғиб қиладиган бугунги спартакиаданинг аҳамияти муҳим. Ғолиб жамоаларни қутлаб, ишларига барака тилайман, – деди у.
Тадбирда ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Дамир Жунисов, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Қанат Жўлдиқараев, Журналистлар уюшмасининг Туркистон вилоят филиали раиси Ғалимжан Елшибай ҳам қатнашди.
“Turkistan” телеканали, “Рейтинг-Собкор” жамоаси, “Ўтрор” телеканали, “Туркистон ОАВ”, “Оңтүстік Қазақстан” газетаси, “Шамширақ” газетаси, “Нар тв”, “Ontustik” телеканаллари жамоалари волейбол, арқон тортиш, шаҳмат сингари спорт турларида мусобақалашди. Турнир якуни бўйича арқон тортишдан “Рейтинг-Собкор” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни “Ontustik”, учинчи ўринни эса “Turkistan” телеканали жамоалари қўлга киритди. Шаҳматдан кентовлик Асхат Шўтаев чемпион бўлса, “Рейтинг-Собкор” жамоаси аъзоси Аслбек Туйетаев иккинчи, “Шамшырақ” жамоаси аъзоси Фархат Сейдалиев эса учинчи ўринни эгаллади. Волейболдан “Ontustik” телеканали биринчи ўринни қўлга киритса, иккинчи ўринни “Turkistan”, учинчи ўринни эса “Рейтинг-Собкор” жамоаси эгаллади.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни “Рейтинг-Собкор” жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўрин – “Ontustik”, учинчи ўрин эса “Turkistan” жамоасига насиб қилди.
Фаол иштироки учун “Нар тв” телеканалидан Рахат Сейдуали, “Шамширақ” газетасидан Нурбўл Нишанбай, “Туркистон ОАВ” мухбири Райим Алибаев, “Кентау шуғыласы” газетасидан Қайрат Зайнишев, “Отырар” телеканалидан Руслан Балабеков тақдирланди.
Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати.

2021-06-29, 04:30 94
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.