26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элни азиз қилар, элда азизлар

КЎРИНГ, ҲАВАС ҚИЛИНГ – ЮРТИМИЗНИНГ ҲУРМАТГА САЗОВОР ИНСОНЛАРИ БОР


Манғистов ва Қизилўрда вилоятларидаги қурғоқчилик, яйловлардаги ўт-ўланнинг йўқлиги туфайли йирик ва майда қорамолларнинг қирилаётганлиги тўғрисида ахборот тарқалиб, жониворларнинг ўлимини тўхтатиш йўллари кўрилганлиги хабар қилинди.
Тўғриси, бу хабарни кўпчилик, “охири бахайр бўлсин-да” деб юрак ҳовучлаб, қабул қилди. Мамлакатимиздаги бундай аянчли аҳвол иқтисодиётимиз ривожига, халқимиз фаровонлигига, табиийки, салбий таъсир кўрсатади. Салбий бўлганда ҳам қандоқ! Юртимиз бозорларини, асосан, ориқ ва ем-хашакдан қоқилган ва нисбатан арзон қорамоллар қоплади. Ем-хашак масаласи кунимизнинг долзарб муаммосига айланди. Оилавий чорвачилик билан шуғулланишни бошлаганимиздан буён, бу масалани ҳам ҳаминқадар англай бошладим. Икки ҳафта илгари ўрамини 1100 тенгедан харид қилган беда чорвадор танишларимизнинг ҳавасини келтиряпти. Арзон нархда харид қилганимиздан хурсанд бўлишимиз жоиз экан. Айни дамда унинг бир ўрами 1500 тенге.
Хонадонларда соғилган сут, қўлбола қатиқ ва айрон ҳамда қаймоқларнинг ҳам нархи осмонга ўрламаса эди. Табиий маҳсулотларни, сунъий кукундан тайёрланган сут маҳсулотларидан афзал билганим ва ўзимиз тайёрлаганимиз учун ҳам унинг таннархини фақат сўз билан ифодаламай, меҳнат ва харажатлар нуқтаи назаридан ҳис қиламан. Менимча, бундай ем-хашак тақчиллиги ва қимматчилигида қорамолларни фақат иқтисодий онги юқори бўлмаган ва ўжар одамларгина боқишса керак, деб ўйлаб қолдим ва уни хаёлимдан қувишга ҳаракат қилдим.
Хуллас, мазкур масала кун тартибидаги оғриқли муаммога айланди. Ижтимоий тармоқлар унинг мавжудлигини қайд этиш билан бирга, бу вазиятни олдини олмагани учун юқори лавозимдаги раҳбарларни айблашга киришиб кетди. Бироқ, юрагида ўти бор, элим, юртим дейдиган ҳамюртимиз Қурмет Талабқази бунга қарши енг шимариб, қўлига ўроқ олиб, ҳамюртларимизга ёрдам беришга киришиб кетди. Ва барча қозоғистонликларни бу ишда жонбозлик кўрсатишга, қорамоллари очликдан қирилаётган вилоятларга пичан ўриб, жўнатишга журъат қилганини ва барчани бу хайрли ишга чорлади. Ижтимоий тармоқлар, бу гал савоб ишнинг амалга ошишига ивитқи бўлгани рост.
Қурмет ватанимизнинг ҳақиқий юлдузига айланди. Ҳатто қўшни мамлакатлардаги ОАВлар ҳам унинг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, ўз ёшларига ибрат қилиб кўрсатишяпти.
Қурмет билан фақат видео қўнғироқ орқали суҳбатлашиш имкони бор. У ҳам бўлса, фақат тушлик пайтида. Бошқа пайтларда унинг телефони ўчирилган бўлади. Айни дамда Қурмет Сариоғоч туманида ем-хашак тайёрламоқда. Юртимизнинг турли вилоятлари билан бир қаторда, сариоғочликларнинг бу ишда унга ёрдам бераётганидан хурсандлигини яширмади:
– Ҳозиргача 10 гектардаги майдонни ўриб олдик, – дейди Қурмет. – Сариоғоч, Жетисай, Чордара, Мақтааралдан ўзбек, тожик биродарларимиз ҳам бу хайрли ишга киришиб кетишди. Сариоғоч, Қазиғурт туманларида 20 мингга яқин тахтакачланган ўрамни йиғиб қўйдик. Аллоҳ насиб қилса, яна 30-40 минг ўрам йиғишни мўлжаллаб турибмиз. Турли вилоятлардан акаларимиз, укаларимиз келиб, ёрдам беришяпти. Яқинда Талдиқўрғандан Муратбек оғамиз, сафимизга келиб қўшилди. Бир оёғи ногирон бўлса ҳам ҳамюртларимиз фаровонлиги учун ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшяпти. У каби оғаларимиз кўп. Опаларимиз ҳам бу ишда жонбозлик кўрсатиб, молиявий ёрдамини зарар кўрган вилоят аҳлига йўллашяпти. Қозоғистонликлар бу ишга бир ёқадан бош чиқариб киришса, борми, бу синовли кунлар тезда унутилади.
– Менга ижтимоий тармоқларда жуда кўп миннатдорчилик билдиришяпти, қаҳрамон қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишяпти. Сиз ундай қилманг. Сиздан ҳам илтимос, менинг ниятим – қўлимдан келган ёрдамни ҳамюртларимга берсам, дейман. Ҳали тўғриси, раҳмат эшитадиган иш қилганим йўқ, қаҳрамонлигим йўқ. Ниятим кўкариб турган пичанни вақтида йиғиб-териб олсак бас. Бу дегани халқимизнинг фаровонлиги, дастурхонининг тўкинлигидир, – деди суҳбат сўнггида Қурмет.
Суҳбатдошимнинг ғайрат-шижоати, фидойилиги мени лол қолдирди. Инсоннинг комиллиги ҳақиқатан ҳам камтарликда. Исми жисмига монанд йигитга ҳурматим ошди. Иншооллоҳ, ҳар бир туманнинг, ҳар бир қишлоқнинг Қурметлари кўпайсин.

Мунира САЪДУЛЛАЕВА, 2021-07-10, 03:21 186
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.