26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кон-металлургия саноати: қудратли ишлаб чиқариш, жадал тараққиёт

Президент Ақтўғай рудаларини бойитиш мажмуасида янги мис бойитиш фабрикасини ишга туширди

Қасим-Жўмарт Тўқаев «KAZ Minerals Aqtogay» МЧБнинг Aқтўғай рудаларни бойитиш фабрикасига ташриф буюрди ва у ердаги иккинчи мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросимида иштирок этди.
Президент ташрифи давомида компаниянинг асосий кўрсаткичлари билан танишди ва руда қазиб олиш жараёнини кўздан кечирди.
Ақтўғай рудаларини бойитиш мажмуаси – геологик қидирув ишларини олиб бориш, ер усти ва ер ости конларидан маъдан қазиб олиш ҳамда уни бойитиш, мис саралаш фабрикаларини, металлургия заводлари ҳамда ижтимоий соҳа иншоотларини ўзида бирлаштирган ноёб мажмуадир.
Қасим-Жўмарт Тўқаев йиғилганларни янги фабриканинг ишга туширилиши билан табриклади ва миллий саноат тараққиётига янги туртки берадиган лойиҳанинг стратегик аҳамиятини таъкидлади.
– Жорий йилнинг 8 ойи якунларига кўра, қайта ишлаш саноатининг ўсиш суръати қарийб 6 фоиз даражасида сақланиб қолди. Саноатлаштириш харитаси доирасида 12 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди ва 120дан зиёд янги корхоналар очилди. Йил охиригача «Саноат сиёсати тўғрисида»ги қонун қабул қилинади. Умуман олганда, бизнинг вазифамиз – 2025 йилга бориб, қайта ишлаш саноати экспортини 1,5 баравар, меҳнат унумдорлигини 30 фоизга ошириш. Бунинг учун бизга ўз маҳсулотларини экспорт қиладиган замонавий корхоналар керак. Янги рудаларни бойитиш фабрикаси ана шундай талабларга жавоб беради, – деди Президент.
 Давлат раҳбари янги заводда 700дан зиёд янги иш ўрни яратилиши ва бюджетга солиқлардан қўшимча 80 миллион доллар тушишини маълум қилди.
– Комбинатда иккинчи фабриканинг ишга туширилиши рудани қайта ишлаш ҳажмини йилига 25дан 50 миллион тоннагача оширади. Шу тариқа Ақтўғай комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади, – деди Президент. – Янги иш ўринлари эса ёш йигит-қизларимиз учун геолог, муҳандис, технолог, лойиҳачи, дастурчи ва бошқа замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш имконини беради
 2022 йилдан бошлаб конда 190 минг тонна мис, шу жумладан, 20 минг тонна катодли мис ишлаб чиқариш режалаштирилган. Мажмуада 3 мингдан зиёд одам фаолият юритади. Компания илғор технологиялардан, жумладан, сунъий заковатга асосланган дастурлардан кенг фойдаланади.

Аkorda.kz маълумотлари асосида, 2021-10-05, 04:08 285
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.