26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Туркистон ажойиботлари”: сайёҳлик тараққиёти йўлида

Вилоятимиздаги тарихий ёдгорликлар кўз қорачиғидек сақланиши, асраб-авайланиши зарур. Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали қошидаги “Miras” жамоат кенгаши мажлисида мутахассислар шундай бонг уришди. Мажлисга жамоат кенгаши раиси, ёзувчи Мархабат Байғут раислик қилди.

Кун тартибидаги дастлабки масала бўйича “Миллий мерос” партиявий лойиҳаси доирасида Туркистон вилоятининг кўҳна, қадимий жойларига уюштирилган “Туркистон ажойиботлари” экспедициясига хотима ясалди. Партия филиали қўллови билан ўтган экспедиция 23 июнда бошланиб, 15 июлда якунига етганди. Махсус гуруҳ ва ўлкашунослар 10та экспедиция сафарига чиқиб, 85та тарихий жойни тадқиқот қилди.
Мажлисда вилоят маданият бошқармасининг тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш, асл ҳолига келтириш ва фойдаланиш маркази директори Жандўс Қурбаннинг ҳисоботи тингланди. Унинг айтишича, туман, шаҳарларда тарихий ёдгорликлар ва жойларни муҳофаза қилиш ишларини кучайтириш зарур.
– Туркистон вилоятидаги Шаммат эшон масжид-мадрасаси, Узун ота мақбараси, Исҳоқ ота мақбараси, Мансур ота мақбараси сингари меъморчилик ёдгорликлари реставрацияга муҳтож. Агар бу иш вақтида амалга оширилмаса, улардан ажраб қолишимиз мумкин. Бундан ташқари, Келес туманидаги Алқакўл кўлига борадиган 10 чақирим йўлни асфальтлаш, “Алқакўл сулама” жанггининг 300 йиллиги муносабати билан ёдгорлик ўрнатиб, уни тарғибот қилишимиз зарур. Сўзоқ туманидаги Қўчқор ота, Муҳаммад Ханафия, Балиқчи ота, Ҳақназар хон мақбараси, Қазиғурт туманидаги Исҳоқ ота, Чилтон ота мақбаралари, Тўлебий туманидаги Мансур ота мақбараси, Йиғлоқи ота булоғи, Сайрам туманидаги Эр Бекиш ота мақбараси, Тулкибош туманидаги Қораунгур, Дав бобо мақбараларига борадиган йўллар таъмирланиб, имкони бўлса, асфальтланиши керак, – деган Жандўс Қурбан.
Унинг таъкидлашича, барча тарихий-маданий, қадамжоларга борадиган йўл бўйидаги кўрсаткичларни янгилаш ёки ўрнатиш, тарихий жойларнинг давлат муҳофазасида эканлигини билдирувчи пешлавҳаларни янгилашга вилоят бюджетидан маблағ ажратиш зарур. Шунингдек, чироқчилар ва қишлоқ ҳокимларининг малакасини ошириш юзасидан мунтазам анжуманлар уюштириш муҳим аҳамиятга эга.
Мажлисда минтақада миллий спорт турларини ривожлантириш йўналишидаги ишлар ҳам муҳокама қилинди. Бу масалада жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Айтмахамметали Бердашевнинг маърузаси тингланди. Унинг айтишича, Туркистон вилоятида ошиқ отиш, қозоқча кураш, кўпкари, тўғизқумалақ, пойга, овчилик сингари миллий спорт турлари ривожланиб келмоқда. 1826та тўгаракда 84 мингдан зиёд киши миллий спорт турлари билан шуғулланади. Вилоят спортчилари ўтган 9 ойда миллий спорт турларидан халқаро, республика ва вилоят мусобақаларида 76та олтин, 65та кумуш, 25та бронза медалини қўлга киритишди.
Жамоат кенгаши мажлисида вилоят туризм бошқармасининг сайёҳлик лойиҳаларини режалаш ва амалга ошириш бўлими раҳбари Нурдаулет Медеуов соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. У вилоятимизда сайёҳлик ривожланиб, тарғибот-ташвиқот ишлари кучайганлигини маълум қилди.
Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев минтақада сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш, тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш, спортни қўллаб-қувватлаш партиянинг Йўл харитасига киритилганини маълум қилди. Ҳар бир бошқарма ёки марказ ўз соҳаларидаги муаммоларни яширмай айтиб, маҳаллий ҳокимликларга таклифлар йўллаб, фаол ишлашлари зарурлиги алоҳида таъкидланди. У “Туркистон ажойиботлари” ўлкашунослик экспедицияси ҳудуд тарихини тадқиқот қилишда муваффақиятли иш олиб борганини айтиб, экспедициянинг бир гуруҳ аъзосига ташаккурномалар топширди.

Nur Otan партияси вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2021-10-09, 01:48 575
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.