26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Равон йўллар

Иқтисодий барқарорлик ва фаровонликка хизмат қилмоқда

Йўллар аҳоли турмуш фаровонлиги, мамлакат тараққиётини белгиловчи мезонлардан биридир. Зеро, қаерда бундай ишлар кенг қулоч ёзса, ўша жойда замонавий инфратузилма иншоотлари қад ростлаб, аҳоли ҳаёт тарзи юксалиб боради.
Ташкил топганидан буён Туркистон вилоятида 5 минг чақиримга яқин йўл фойдаланишга топширилди.
2018 йилдан 2021 йилгача 4 926,8 чақирим йўл ва кўчалар ёки 2455та иншоотда (шу жумладан, 20та кўприк) қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, фойдаланишга топширилди. Минтақадаги вилоят ва туман аҳамиятига эга автомагистрал ва аҳоли манзиллари кўчаларининг умумий узунлиги 17 682 чақиримни ташкил этади.
2018-2020 йилларда яхши ва қониқарли ҳолатдаги вилоят ва туман йўлларининг улуши 64,4 фоиздан 79гача ошди ва жорий йилда мақсадли кўрсаткични 87 фоизга етказиш режаланган.
Ҳозирда Туркистон вилоятида 45та асфальт заводи (қуввати 6020 т/соат) мавжуд. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз мустақилликка эришган пайтдан бошлаб жанубий минтақаларда асфальт заводлари бўлмаган эди. 2019 йилда Жетисай, Мақтаарал ва Келес туманларида соатига 280 тонна асфальт ишлаб чиқариш қувватига эга 3та завод ишга туширилди.
Шунингдек, «Туркистон» индустриявий минтақасида соатига 520 тонна ва шаҳар ҳудудида 890 тонна асфальт ишлаб чиқарадиган 4та завод фаолият юритмоқда.
Бундан ташқари, Туркистон шаҳрида янги автобекатлар қуриш бўйича Шимкент йўналишида хусусий сармоя ҳисобидан 3 гектар ҳудудда бир кеча-кундузда 10 минг йўловчига (600 автобус) хизмат кўрсата оладиган автобекат қурилиши юритилади. Қизилўрда йўналиши бўйича ҳозирги кунда вилоят меъморчилик ва шаҳарсозлик бошқармаси янги автовокзал ўрнини аниқламоқда. Сармоядорлар янги автовокзал барпо этиш ниятида.
Вилоятимиз йўлларидаги қурилиш-таъмирлаш тадбирларида йўл атрофи инфратузилмасини барпо этиш, хавфсизлик ва экологик омиллар алоҳида инобатга олинмоқда. Шу маънода, минтақамизда замонавий йўл ҳамда кўприклар қурилиши, аввало, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг вақтини тежаш, экологик муҳитни яхшилаш, шунингдек, шаҳару қишлоқларимизнинг қиёфасини тубдан ўзгартиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-10-12, 04:32 102
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.