26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эътибор, эътироф, эҳтиром...

Давлат арбоби, матбуот соҳасининг фахрийси, ҚР Парламент Мажлиси депутати Саутбек Абдрахманов ва туркшунос, Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети профессори Қулбек Ергўбекка  Туркистон вилоятининг Фахрий фуқароси унвони берилди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди уларнинг минтақа тараққиётига қўшган ҳиссасини таъкидлади ва жамоат арбобларига  халқимиз номидан миннатдорчилик билдирди.  

– Хосиятли Жануб ўлкасидан етишиб чиққан сизлар каби буюк шахслар билан фахрланамиз. Сизлар илм-фан, журналистика ва тадқиқот соҳаларида улкан ютуқларга эришдингиз. Мамлакат равнақи, гуллаб-яшнашига бирингиз ижодкор, жамоат арбоби, бирингиз олим, адабиётшунос – касбий мутахассис сифатида муносиб ҳисса қўшдингиз. Сизларга узоқ умр, оилангизга қут-барака, ижодий баркамоллик тилайман, – деди вилоят ҳокими.

Саутбек Абдрахманов Қазиғурт туманида туғилган. Журналистика соҳасида Президент мукофоти лауреати, «Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб», «Парасат» ордени, «Бирлик» олтин медали билан тақдирланган. Халқаро «Алаш» мукофоти совриндори. Фалсафа фанлари доктори, профессор, Қозоғистон Журналистлар академиясининг академиги. 

Адабиёт танқидчиси, публицист, фалсафа фанлари доктори, профессор, халқаро Ш. Айтматов академиясининг академиги Қулбек Ергўбек Ўтрор туманида таваллуд топган. Туркшунослик соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшган. «Бейсенбай Кенжебайулининг туркшунослик музейи», «Туркий тилли миллатлар кутубхонаси»ни ташкил этган. Профессор Қ. Ергўбек «Парасат» ордени соҳиби, халқаро «Алаш» мукофоти лауреати. 

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2022-09-20, 20:18 98
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.