26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пудратчиларга талаблар қатъий

Вилоят марказида ободонлаштириш тадбирлари тизимли давом этмоқда. Энг муҳими, дам олиш масканлари одамлар учун қулай ва жозибали бўлиши керак. Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди режалаштирилган ишларни ниҳоясига етказиш зарурлигини қайд этди. Мутасадди хизматлар раҳбарларига барча давлат иншоотларидаги вазиятни ҳар куни назорат қилиб бориш мажбурияти юкланди.

Вилоят раҳбари пудратчиларга ободонлаштириш ва қурилиш ишларини сифатли бажаришга алоҳида эътибор қаратиш ва аҳоли талабларини инобатга олиш зарурлигини таъкидлади. 

Иш суръатини ошириш мақсадида қўшимча ишчи кучини жалб этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Минтақа раҳбари вилоят марказида барпо этилаётган қатор янги иншоотларда бўлиб, қурилиш жараёни билан танишди.

– Туркистон шаҳрини ривожлантириш тадбирлари режа асосида олиб борилмоқда. Қурилиш соҳасига киритилаётган сармоя мамлакатга хизмат қилиши керак. Ҳар бир иншоот халқ учун қурилаётган экан, унга юксак масъулият билан ёндашиш, ишларни виждонан бажариш зарур, – деди Д. Сатибалди.

Туркистон шаҳрида вилоят куч ишлатар тузилмалари ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг янги бинолари барпо этилмоқда. Ҳокимга маъмурий-тадбиркорлик марказида қад ростлаётган вилоят ички ишлар бошқармаси биноси қурилиши ҳақида маълумот берилди. 470 ўринга мўлжалланган полиция бошқармаси биносининг умумий майдони 4000 квадрат метрни ташкил қилади. 

Бинода ички пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Олимпия захиралари мактаби маъмурий биносида ҳам ички пардозлаш ишлари ниҳоясига етмоқда. 200 хонадан иборат беш қаватли бинода спортчилар ва мураббийлар жойлашади. Вилоят ҳокими томонидан иншоотнинг сифати билан боғлиқ қатор топшириқлар берилди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-09-20, 20:19 89
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.