26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оғир жиноятлар сони камайди

Йил бошидан буён Туркистон вилоятида қотиллик, талончилик ва бузғунчилик ҳолатлари камайди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган йиғилишда Туркистон вилоят полиция департаменти раҳбари Мурат Қабденов вилоятда жиноий вазият ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан маъруза қилди. 

– Минтақада хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – деди у. – Сўнгги уч йилда вилоят ҳудудида интернет орқали содир этилган фирибгарлик жинояти кўпайган. Ҳар йили молиявий эҳромлар аниқланиб, бир неча юзлаб шахслар жиноят қурбонига айланаётганига қарамай, фуқаролар осон ва тез пул топишига ишониб, ўз пулларини бундай фирибгарларга беришга тайёр. 

Муҳим масала – йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш. Кўрилган чораларга қарамай, уларнинг сони 5 фоизга ошди. Ҳодисалар ҳайдовчиларнинг тезликни ошириши, қарши йўналишга чиқиб кетишлари, йўл белгилари талабларига риоя қилмасликлари туфайли содир бўлган.

Штаб йиғилишида Туркистон шаҳар ҳокими Нурбўл Турашбеков кўп қаватли уй-жой биноларини қуриш ва сотиш юзасидан ҳисобот берди. Шаҳарнинг маъмурий-тадбиркорлик марказида 89та кўп қаватли уй-жой (5649 та хонадон) барпо этилди. Жорий йилда яна 2 мингга яқин оила бошпана тўйини нишонлайди.

“Нурли ер” дастури доирасида 4 йил ичида жами 2,5 млн. квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, майдони 2 баравар ошди. Шу вақт ичида вилоят марказида 337та кўп қаватли уй-жой (15411 хонадон, 1001,1 минг м2) қурилиши давом этмоқда. 2019-2021 йилларда 113та кўп қаватли уй (5433та хонадон, 342,9 минг м2) фойдаланишга топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-09-22, 01:40 90
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.