26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шуҳратнинг жасорати

Шимкент шаҳридаги 5-сонли ўт ўчириш бўлимига “Нурсат” кичик туманидаги кўп қаватли уйларнинг биридан ёнғин чиққани ҳақида хабар келди. Воқеа жойига жадал етиб борган ўт ўчирувчилар зудлик билан ишга киришдилар.

Катта ўт ўчирувчи Шуҳрат Холматов дарҳол ёнаётган хонадонга кириб, ҳушсиз ётган одамни олиб чиқиб, “Тез ёрдам” машинасига ўтқазди...

– Шу каби воқеалар иш жараёнида кўп учрайди. Воқеа жойига етиб боргач, ёнаётган уйда одам қолмаганмикан, деб биринчи навбатда, уйнинг ичкарисига кириб чиқаман. 2019 йили ёнаётган кўп қаватли уйдан чақалоқ олиб чиққандим, – дейди Шуҳрат Мусамат ўғли. 

У Ҳамид Олимжон номли мактабда, Алмати шаҳридаги жисмоний тарбия ва спорт академиясида, М. Сапарбаев номидаги Жанубий Қозоғистон институтида таҳсил олган. Ҳарбий хизматдан қайтгач, 2012 йили Жанубий Қозоғистон вилоят фавқулодда вазият департаментига ишга қабулланган.

– Шуҳрат Холметов қутқурувчилар сафидаги довюрак ва пешқадам ходимларимиздан. У кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб, олқиш олмоқда, – дейди Шимкент шаҳар ФВД ўт ўчириш ҳамда авария-қутқарув хизмати бошлиғи, фуқаровий мудофаа полковниги А. Тўлтаев.

Шуҳрат ёшлигида спорт билан шуғулланган, турли даражадаги мусобақаларда муваффақиятлар қозонган. Хусусан, 2012 йили ҳарбийлар ўртасида ўтган Қозоғистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритса, 2015-2016 йилларда қутқарувчилар ўртасида ўтган мусобақада 2-ўринга сазовор бўлди. Эндиликда у спорт устаси унвони соҳиби.

Умрини бошқаларнинг ҳаётини сақлашга бағишлаган шарафли касб соҳиби Шуҳрат Холматовнинг келгуси ишларига муваффақият тилаб қоламиз. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2022-11-19, 03:27 173
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.