26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрамда жамоат ишлари жонланади

Ҳаётимизда тўй-маърака муҳим аҳамият касб этишини инкор этолмаймиз. Мўйсафид отахону онахонларимиз “Топганинг тўйга буюрсин”, “Тўй кўрайлик”, “Тўйга етказсин”, деб дуоларида бот-бот айтишади. Ҳаммамиз ҳам фарзандларимизнинг тўйларини бекаму кўст ўтказишни истаймиз. Орзу-ҳавас билан элга ош бериб, тўй қиламиз. Лекин, танганинг иккинчи томони бор, деганларидек, маъракаларимизда дабдабабозлик, исрофгарчилик кўп. Молиявий аҳволи кўтарадиганлар шундай қилса майли, уларни кўриб, фарзандимнинг кўнгли ўксимасин, деб, миллионлаб насия олиб, тўй қилаётганлар ҳам оз эмас орамизда. Тўй бир-икки кунда ўтади кетади, бироқ, насияни йиллаб тўлаб юриш осон эмас.

Сайрам даҳасига Ҳавазмат Тўламетов бий бўлиб сайлангач, маҳалла қўмитаси раисларининг аксарияти ўзгартирилди. Барча маҳаллаларда ёшлар қўмитаси раисларининг иши жонлантирилди. “Куёв сотди”, “Куёв салом”, “Ҳақола” сингари ортиқча “удум”ларга қарши астойдил “кураш” бошланди. Бу эзгу ишлар кўп вақт ўтмай, ўз самарасини бера бошлади. 

Сайрам даҳасидаги Маданият уйида маҳалла қўмитаси раислари, ёшлар етакчилари, жўрабошилар, санъаткорлар, тўйхона соҳиблари иштирок этган мажлисда тўй-маъракаларни тартибга келтириш, ажрашишларнинг олдини олиш ва шунга ўхшаш долзарб масалалар муҳокама қилинди. Унга кун тартибидаги масалалар бўйича фаол иш юритаётган Енбекши тумани, Қоратепа мавзесининг тўбе бийи Абдумутал Исроилов, Енбекши туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Мирзаҳмедов, шунингдек, меҳнат фахрийлари Йўлдош Соатов, Турдимат Адилметов ҳамда Улуғбек домла Худойберганов таклиф қилинди.

Дастлаб сўзга чиққан Ҳавазмат Тўламетов амалга оширилаётган ишлар, режалар ҳақида гапириб берди. 

– Тўбе бий бўлиб сайланганим уч ой бўлди. Ёш бўлганим учун куч-ғайратим, билимимни Сайрамни ободонлаштириш учун сарфлашга бел боғлаганман. Бугунги тадбиримиздан мақсад – ёшларни бир жойга жамлаб, ўз тавсияларимизни бериш, уларнинг ҳам талабларини эшитиш. Тўйлардаги исрофгарчиликларнинг олдини олиш, дабдабабозликни тўхтатиш ниятидамиз. Бир кунлик ҳою-ҳавасга сарфланаётган пул ёшларни билим ва ҳунар эгаллашига ишлатилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳозирги ёшларимизни кўриб, ҳавасимиз келади, уларнинг аксарияти ичмайди, чекмайди, ҳаж зиёратига бораётганларнинг кўпчилиги ҳам ёшлар. Лекин, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, улар орасида ножўя ишлар билан шуғулланаётганлар ҳам йўқ эмас. Кортежлар бўйича шикоят кўп. “Куёв сотди”даги можаролар эса барчамизнинг дилимизни оғритяпти. Ана шу масалаларни тартибга солиш учун барчамиз масъулмиз, – деди тўбе бий.   

 Ёшлар қўмитаси раиси Аббос Шомирзаев янги бий раҳбарлигида амалга оширилаётган ишлар, тўйларни камхарж ўтказиш ва ёшлар билан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

А. Исроилов, Улуғбек домла Худойберганов ва бошқалар мавзуга оид фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Санъаткорлар номидан Абдумажид Эргашев сўз олиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Абдумажид ЭРГАШЕВ суратга олган., 2023-09-11, 20:19 470
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.