26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қ. Тўқаев: ''Футболчиларимиз ва ёшларимиз билан фахрланаман''

Президент футбол бўйича Қозоғистон терма жамоасини ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон миллий терма жамоасини “Евро – 2024” чемпионати саралаш босқичи доирасида Шимолий Ирландия термасига қарши ўйиндаги ёрқин ғалабаси билан табриклади.

– Миллий терма жамоамизнинг Шимолий Ирландиянинг кучли терма жамоаси билан учрашувини қизиқиш билан кузатдим. Ўйин жуда қизиқарли ва шиддатли курашларга бой бўлди. Қозоғистонлик футболчилар рақиб жамоани 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муносиб ғалабага эришди. Ғалаба билан табриклайман. Ажойиб маҳорат кўрсатдинглар. Элимиз хурсанд, – деди Қ.Тўқаев.

Ўз навбатида футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси сардори Асхат Тағиберген ҳам Президентга эътибор ва қўллаб-қувватлаш чоралари учун миннатдорчилик билдириб, жамоа номидан тўп совға қилди.

***

Давлат раҳбари “Астана ёшлари” ва бошқа ташкилотлар кўнгиллилари, алоҳида фуқаролар ва фаолларнинг ибратли фаолиятини таъкидлади. Ўйиндан сўнг улар стадионда қолиб, ўйингоҳни тозалашди.

“Футболчиларимиз ва ёшларимиз билан фахрланаман”, деб ёзди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Akorda.kz, 2023-09-12, 01:17 343
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.