26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тараққиётга доир тадбирлар кучайтирилмоқда

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Кентовга иш сафари билан бориб, шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига бағишланган мажлис ўтказди. Масъул раҳбарларнинг маърузалари ва ҳисоботларини тинглаб, уларнинг зиммасига аниқ топшириқлар юклади.

– Шаҳарнинг сармоявий шароитини яхшилаш керак. Бунинг учун барча имкониятлар мавжуд. Хусусан, индустриявий ҳамда махсус иқтисодий минтақалар очилган. Бироқ, самарадорлигини кўрсата олмаяпти. Шу сабабли, махсус чора-тадбир режасини тайёрлаб, ҳар бир лойиҳа бўйича ишлар олиб бориб, сармоядорларни жалб қилиш йўналишидаги тадбирларни жонлантириш керак. Янги ишлаб чиқариш корхоналарини очиб, фуқароларнинг бандлигини таъминлашга асосий эътибор қаратиш лозим. Кентов шаҳрига қарашли аҳоли манзилларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш керак. Агросаноат мажмуасининг иқтисодий самарадорлигини ошириш зарур, – деди вилоят ҳокими.

Мажлисда Кентов шаҳри ҳокими Жандўс Тасов амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар юзасидан ҳисобот берди.

Шаҳарда саноат соҳасида 32,6 млрд. тенгега маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режа 400 млн. тенгега бажарилмаган. Қайта ишлаш соҳасида етиштирилган маҳсулот ҳажми 28,2 млрд. тенгени ташкил этди. Қишлоқ хўжалигида 1,6 минг тонна гўшт етиштирилиб, ўтган йилга нисбатан анча камайган. Кентов шаҳри бўйича даромадлар режаси 2,1 млрд. тенге ҳажмида режаланиб, аниқ 2,3 млрд. тенгени ташкил қилади.

Вилоят раҳбари шаҳар ҳокими ва масъул бошқарма раҳбарларига индустриявий минтақаларни ривожлантириш, заводлар очиш, таълим соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш, санитария тозалигини яхшилаш ҳамда бошқа масалаларни созлашга доир топшириқлар берди.

2023-11-16, 03:37 234
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.