26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ обод – юрт обод

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида Ўрдабоши туманининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига бағишланган мажлис ўтди. Туманга махсус ташриф буюрган ҳоким мутасадди бошқармалар раҳбарлари ҳамда туман ҳокимига режадаги ишларни жадаллаштиришни топширди.

– Жорий йилда 6та сармоявий лойиҳани амалга ошириш топширилган эди. “Ордабасы Сапар” маркази ва “PZN” компаниясининг газоблок маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бугунги кунгача амалга оширилмади. Туманга сармоя жалб қилиб, янги завод ва корхоналар очиш лозим. Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида тўпланиб қолган масалалар бор. Сўнгги йилда фойдаланишга топширилган инфратузилма иншоотларида аниқланган камчиликлар борасида ахборот беринглар, – дея Дархан Сатибалди раҳбарлар зиммасига қатор вазифалар юклади.

Мажлисда туман ҳокими Азат Ўралбаевнинг ҳисоботи тингланди.

***

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Ўрдабоши туманига иш сафари чоғида алюминий профиль буюмлари ишлаб чиқарадиган “GOLDALUMINIUM” МЧБ фаолияти билан танишди. Минтақа раҳбари тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, давлат томонидан ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Йиллик қуввати – 10 минг тоннага тенг лойиҳа “Бадам” индустриявий ҳудудида амалга оширилмоқда. Сармоявий қиймати 3 млрд. тенгелик лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишлари ўз маблағи ҳисобидан олиб борилиб, жорий йил давлат қабулидан ўтди. Корхона йил сўнггига қадар ишга туширилиб, 100 янги иш ўрини очилади. Заводда рангли ва рангсиз алюминий профиллари ишлаб чиқарилади.

***

Ўрдабоши туманида ўтган “Очиқ эшиклар” куни минтақа раҳбари 20дан зиёд фуқарони қабул қилди. Мажлисда ҳуқуқ-тартибот соҳалари ҳамда вилоят бошқарма раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди. Шахсий қабулда фуқаролар асосан инфратузилма, ер муносабатлари, ижтимоий масалаларни кўтарди.

Чунончи, Аққўйли овули учун яйлов керак, қишлоқ кўчаларига асфальт ётқизиш ва ичимли сув, табиий газ билан таъминлаш масалалари кўтарилди. Яна бир фуқаро грант олиш масаласида савол берди. Бундан ташқари, манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаб, фарзандини ногиронликка чиқаришни сўраган онанинг масаласи тегишли мутахассисларга йўлланди.

Маданият, Жулдиз, Ақпан, Интимақ ва Сариарқа, Кўктўбе  қишлоқларига табиий газ киритиш масаласи юзасидан ҳам савол берилди.

Умуман, вилоятда фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар доимий назоратга олинган. Шахсий қабулга келган фуқароларнинг мурожаатларини тинглаган вилоят ҳокими масалаларни тегишли соҳа раҳбарларига қонун доирасида имкон қадар ижобий ҳал қилишни топширди.

2023-11-21, 03:49 147
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.