26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Она юртимизни эъзозлаш – фуқаролик бурчимиз

Ҳурматли ҳамюртлар! Давлат раҳбари атроф-муҳитни тозалаш, кўкаламзорлаштириш ҳамда аҳоли манзилларини ободонлаштириш мавсумини бошлашни топширган эди. Президент ушбу тадбирларга барча фуқароларни жалб этиш муҳимлигини таъкидлаган.

Шу муносабат билан 8 апрель куни республика бўйича “Тоза Қозоғистон” акцияси бошланди. 5 ҳафта давом этадиган тадбирнинг ҳар ҳафтасининг аниқ мақсади ва мавзулари белгиланган.

Биринчи ҳафтада, яъни, 6-13 апрель оралиғида ўтган акция “Тоза ўлка” деб номланди. Бу куни барча туман, шаҳарликлар, жамоат фаоллари, кўнгиллилар, турли ташкилотлар ва корхоналарнинг ходимлари ўзларига белгиланган майдонларда тозалаш ишларини олиб борди. 

Бугунги кунда вилоятда ушбу акция қизғин давом этмоқда. Минтақа раҳбари Дархан Сатибалдининг топшириғига кўра, барча туман, шаҳарларда шанбаликлар уюштирилмоқда.

Амалга оширилган тадбирлар натижасида, 2 мингдан зиёд кўчалар тозаланди, 850 тонна чиқинди чиқарилди. Бундан ташқари, дарахтлар оқланиб, хиёбонлар ва боғлар, болалар ва спорт майдончалари тартибга келтирилди. Кўприклар, ўзанлар ва булоқларнинг атрофи тозаланди. 145 мингдан зиёд дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бу ишлар келгусида ҳам давом этади.

Албатта, атроф-муҳитнинг тозалигига масъулият билан ёндашиш – ҳар бир фуқаронинг бурчи. Шу боис, ҳар бир фуқаро ўзи яшайдиган уйнинг ҳовлисини тоза ва саришта тутса, бу уларнинг ҳудудни ободонлаштиришга қўшган ҳиссаси бўлади.

Тадбирнинг 13-20 апрелгача давом этадиган иккинчи ҳафтаси “Муқаддас макон” деб номланади. Бу кунлар тарихий-маданий ёдгорликлар атрофини ободонлаштиришга бағишланади.

27 апрелга қадар давом этадиган “Яшил ҳудуд” деб номланган ҳафталик дарахт кўчатлари ўтқазиш ҳамда уларни парваришлашга бағишланади.

4 майгача давом этадиган тўртинчи ҳафта “Ибратли авлод” деб номланади. “Қариси бор уйнинг париси бор”, деган нақлга асосланиб, кексаларимизни эъзозлаб, уларга ёрдам бериш – ибратли иш. Шунинг учун, бу ҳафтада фахрийлар ва қарияларнинг ҳовлилари тозаланиб, уларни ободонлаштиришга кўмак кўрсатилади.

“Зилол булоқ” деб номланган сўнгги, бешинчи ҳафта 4-11 май оралиғида эса сув ҳавзаларининг атрофлари чиқиндилардан тозаланади. Умуман, ушбу тадбирларнинг барчаси атроф-муҳитни ободонлаштиришга, экологик тозаликни сақлаш, туғилган элга меҳр-мурувватни ошириш, ҳар бир фуқаронинг экологик маданиятини шакллантиришга бағишланади.

Албатта, атроф-муҳит тозалиги бир марталик мавсум билан эмас, барчамизнинг доимий ҳаётий қоидамиз бўлиши керак.

“Ватан – элнинг онаси”, деганларидек, туғилиб-ўсган юртимизни эъзозлаш, унинг тозалиги ва озодалигини таъминлаш барчамизнинг бурчимиздир. Шу боис, элимизнинг равнақига ҳар биримиз ҳисса қўшайлик!

Нурали АБИШОВ, вилоят маслаҳати раиси, 2024-04-16, 20:15 279
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.