26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болаларга тажовузкорлик – жамият иллати

Шимкент шаҳрида икки кун давомида ўтган семинар оилавий зўравонлик ва болаларни ҳимоя қилиш масалаларига бағишланди. “Samruk kazyna TRUST”, “Начни новую жизнь” каби нуфузли ташкилотлар шафелигида ўтган машғулотда Қозоғистондаги Инқироз марказлари, ноҳукумат ташкилотлар, давлат идоралари, ОАВ, ҳуқуқ-тартибот тизими вакиллари иштирок этишди. 

“Жан-Сая” Инқироз маркази (Алмати) директори Зульфия Байсақова ва “Талдиқўрған минтақавий хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш маркази” раҳбари Жанар Нурмухановалар Жамбил, Қизилўрда, Туркистон вилоятлари ва Шимкент шаҳридан келган иштирокчилар учун қимматли ва қизиқарли ахборотларни тақдим этишди. Семинар давомида Қозоғистондаги оила ва болаликни муҳофаза қилиш тизими, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида” Қонуни ҳақидаги меъёрлар тушунтирилди, видеолавҳа (“Бақыт” фильми Б. Алагўзова) ва тарқатма материаллар намойиш этилди. Оиладаги зўравонликни аниқлаш йўллари, усуллари ўргатилди. 

– Жамиятимизда шаклланган қатъий фикр – оилавий зўравонлик кўпроқ кам таъминланган ва ночор оилаларда учрайди. Йўқчилик ёки етишмовчилик зўравонликка сабабчи, деган фикрлар бугун йўққа чиқарилди. Тўқчилик ҳам оиладаги тажовузга олиб келмоқда. Болаларга кўрсатилаётган жинсий тажовуз ёки ўз эри томонидан ўлдирилаётган аёллар яхшигина лавозимда ишлайдиган, таълим-тарбияси тузук оилаларда ҳам содир бўлмоқда. Маънавий бузуқлик ва ваҳшийлик шу даражага етдики, давлат идораларидаги махсус комиссиялар ҳам ишлаш қоидаларини тубдан ўзгартиришга мажбур бўлмоқда. Президентимиз томонидан бир неча йиллардан буён болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, уларга қарши зўравонликларнинг олдини олиш талаби кучайтирилмоқда, бу борадаги қонунлар янгиланмоқда, қатъийлаштирилмоқда. 

Дарвоқе, ҳар қандай ҳолатда ҳам махсус билимлар керак. Шу мақсадда минтақаларда турли семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Барча мутасаддиларнинг, яъни идоралараро ўзаро ҳамкорликнинг вазифа ва мақсадлари белгиланмоқда, – деди ҚР Президенти ҳузуридаги Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича Миллий комиссия аъзоси Зульфия Байсақова.

Жамбил вилоятидан келган гуруҳнинг иш тажрибаси кўпчиликка маъқул бўлди. Шунингдек, долзарб муаммонинг бошқа ечимлари ва уларни қўллаш технологиялари очиб берилди.

 Бундан ташқари, болаларга зуғум ўтказаётган баччавозлар масаласи ҳам кўтарилди. Уларни озодликдан маҳрум этиб, маҳкамаларда йиллар бўйи сақлаш, муаммони ҳал қилишга ёрдам бермаслиги қайд этилди. 

– Баччавоз – бу биринчи навбатда, касал одам. У ўз оиласида оилапарвар, меҳрибон ота бўлиши мумкин. Шунинг учун атрофидагилар эркакнинг хавфли “дарди” борлигини сезмайди. Агар унга умрбод қамоқ жазоси берилса ҳам, у ўз касалидан қутула олмайди. Ягона жазо – бичиш. Фақат шу йўл билан болаларни улардан ҳимоя қилишимиз мумкин.

Афсуски, сўнгги йилларда оиладаги яқин қариндошлар (ака-ука, тоға-жиян) туфайли жинсий тажовузга мубтало бўлаётган болалар сони кўпаймоқда. Табиийки, ўз яқинларининг бу “қилиқлари”ни ошкор қилишга уялган ота-она ўз фарзандига очиқ зулм қилмоқда, – деди нотиқ.

Дарвоқе, тадбирда оиладаги зўравонлик қурбонларининг воқеалари битилган рисола ҳам тарқатилди. 

Н. МАВЛОНОВА, 2024-04-25, 22:35 1141
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.