26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоқ-корея қўшма олий ўқув юрти

Вилоятнинг сармоявий муҳитини яхшилаш мақсадида Жанубий Корея давлати билан музокаралар юритилиб, қатор лойиҳаларни амалга ошириш режаланмоқда. 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Астана шаҳрида Кореянинг "Вусонг" таълим жамғармаси раиси Ким Джон Хён билан шахсан учрашиб, музокаралар олиб борди. Таълим йўналишида муносабатларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган учрашувда Туркистон шаҳрида ахборот технологиялари соҳасида “Қозоғистон – Вусонг университети”ни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома муҳокама қилинди. 

Мақсад – юртимизда Давлат раҳбари Қ. Тўқаев таълим сифатини яхшилаш мақсадида жаҳондаги илғор олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш борасидаги топшириғининг ижросини таъминлаш. Бу, аввало, малакали мутахассисларни тайёрлаш, юқори технологияларни ўзлаштиришга имкон беради. Янги илм масканининг инновациялар ва илғор технологиялар марказига айланиши аниқ.

Янги ОТМ лойиҳаси Туркистон минтақасининг тараққиётида муҳим қадам бўлади.

Филиал Туркистон шаҳридаги ОТМлардан бирининг базасида жойлашади.

Олий ўқув юртини очиш тўғрисидаги шартномага 2024 йил февраль ойи бошида Вусонг университети делегациясининг Қозоғистонга сафари чоғида эришилди.

2024-06-13, 20:18 466
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.