26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иссиқлик ва энергетика маркази янгиланади

Вилоятимизда  куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари авжида. Мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида коммунал соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш борасида зарур чоралар кўрсатилмоқда. 

Шу муносабат билан Кентов шаҳрида ОАВ вакиллари учун матбуот сафари уюштирилди. Унинг доирасида журналистлар дастлаб Кентов шаҳридаги 5-сонли иссиқлик-энергетика маркази фаолияти билан танишдилар. Бу йил марказдаги 6та қозонхона тубдан таъмирланади. Умумий қиймати 13,6 млрд. тенгени ташкил этадиган қозонхоналарни янгилаш  тадбирлари пудратчи «ЭМ-холдинг» МЧБ томонидан амалга оширилмоқда.

Шунингдек, сафар давомида журналистлар Қарноқ қишлоғида жойлашган «Medical style» тикувчилик цехига ташриф буюришди. Бугунги кунда бу ерда йилига 25-20 мингга яқин 25 турдаги тиббий либослар тикилмоқда.

Сўнг ОАВ вакиллари яқинда Қарноқ қишлоғида ишга туширилган «URKER» ёзги соғломлаштириш лагерига боришди. Лойиҳа қиймати 400 млн. тенге бўлган мажмуада 60га яқин одам  фаолият юритмоқда. Лагерда 450 нафар бола уч ой мобайнида ҳордиқ чиқариб, соғлигини мустаҳкамлайди.

Сўнг ОАВ вакиллари қурилиш ишлари олиб борилаётган уй-жой бинолари билан танишдилар. Бугунги кунда Кентов шаҳрида 5 қаватли 60 хонадонли уй-жой қад ростламоқда. 

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2024-06-18, 19:33 411
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.