26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрамда янги кичик туман

Аҳоли сони ортаётган Сайрам туманида яна бир кичик туман ташкил этилади. Янги шаҳарчада 12 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Сайрам туманига хизмат сафари билан борган Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Қорасув қишлоқ округидаги 57 гектар ер участкасида барпо этиладиган янги шаҳарчанинг бош режаси билан танишди.

Туман ҳокими Арман Сабитов минтақа раҳбарини режа лойиҳаси билан таништирди.

Янгидан барпо этиладиган кичик туманда беш қаватли 49та уй (2940та хонадон), ҳокимият биноси, масжид, маданият уйи, ёшлар саройи, савдо уйи, 280 ўринли боғча, 600 ўринли мактаб, 7та савдо иншооти ҳамда истироҳат боғи барпо этиш режаланмоқда. Бунёдкорлик иншоотларининг умумий майдони – 271 262 кв метр. Жорий йилда инфратузилма тизимлари қурилиши бошланади. Бош пудратчи “МПК-Проект”, МЧБ томонидан муҳандислик-тижорат тизимлари қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Натижада, 11760 одам бошпана билан таъминланади. Кичик туманнинг қурилиши 2028 йили поёнига етади. Бугунги кунда 11та ҳудудий округга бўлинган Сайрам туманининг аҳоли сони 238 мингдан ошди. Туманда 42та аҳоли манзили мавжуд. Жорий йилда бюджет ҳисобидан иккита иншоот қад ростлайди.

Сафар доирасида вилоят ҳокимига ўтган йили ташкил этилган “Көрікті Сайрам” ДКК таништирилди.

Муассаса “Тоза Қозоғистон” республика экологик акциясида фаол иштирок этмоқда. Зиммасига ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тозалаш ва кўчаларни ёритишни таъминлаш сингари ишлар юкланган коммунал муассасага яқинда 28та янги техника топширилади.

2024-06-18, 19:34 476
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.