26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокими сайрамликлар билан учрашди

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Давлат раҳбарининг “Халқ дардини тингловчи давлат” концепцияси доирасида Сайрам туманига бориб, аҳоли билан учрашди. Унда вилоят, туман тараққиёти йўналиши муҳокама қилинди. Минтақа раҳбари сайрамликларнинг мурожаатлари ва талаб-истакларини диққат билан тинглади.

– Сайрам – минтақамиздаги қишлоқ хўжалиги ривожланган туман. Салоҳияти жуда юксак. “Қишлоқ – эл бешиги” лойиҳаси доирасида 2023 йили тумандаги 14та аҳоли манзилида 31та лойиҳани амалга оширишга 2,6 млрд. тенге ажратилди. “Қишлоқ омонати” лойиҳаси бўйича 1,2 млрд. тенгелик 207та лойиҳа молиялаштирилди. Туманда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2021 йилдан буён 20 фоизга ортиб, 2023 йилда 257 млрд. тенгега етди. Галдаги вазифа – туманда саноатни ривожлантириш, корхоналарни кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш, қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш, – деган вилоят ҳокими ажратилган маблағни ўзлаштириш, ноқонуний қурилишларни тўхтатиш, жиноятни камайтириш, сув масаласини ҳал этиш юзасидан топшириқлар берди. 

Учрашувда Сайрам тумани ҳокими Арман Сабитовнинг ўтган йил натижалари ва жорий йилнинг 4 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. 

Учрашувда вилоят ҳокимига инфратузилма ва ижтимоий масалаларни ҳал қилиш юзасидан мурожаатлар бўлди. Шундан сўнг, вилоят ҳокими фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилди. Унда бошқарма раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари етакчилари иштирок этди. 

2024-06-18, 19:35 416
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.