26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Таҳририятимизда – 2та кумуш медаль

Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида вилоят Ижтимоий тараққиёт бошқармаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан анъанавий спартакиада уюштирилди. Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибаев  сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади.

Мусобақада ҳамкасбларимиз  волейбол, стол тенниси, кичик футбол, ланка тепиш ҳамда арқон тортиш бўйича беллашиб,  куч синашди.

Спартакиада волейбол ва ланка тепишдан бошланди. Унда “Тұран БАҚ” жамоаси яққол ажралиб турди.  Миллий ўйин – ланка тепиш бўйича “Turkistan” телеканалининг ходими Айдўс Игиликов биринчи ўринни эгалласа, ушбу мусобақа учун махсус тайёрланган ҳамкасбимиз Собиржон Исаматов иккинчи ўринга сазовор бўлди. Учинчи ўринни эса “Баспасөз хатшылары” жамоасидан Тўребек Байтасов қўлга киритди.

Ҳамкасбларнинг чаққонлигини кўрсатадиган яна бир спорт тури – теннис бўйича эркаклар ўртасида биринчи ўринни “Тұран БАҚ” жамоасидан Даурен Тилеухан эгалласа, иккинчи ўринни ҳамкасбимиз Хуршид Қўчқоров қўлга киритиб, кумуш медаль соҳибига айланди. Учинчи ўринни “Turkistan” телеканалидан Султанбек Қудайберген қўлга киритди.

Хотин-қизлар ўртасида “Turkistan” телеканалининг ходими Рисгул Дўсжанова биринчи ўринни эгалласа, иккинчи ўринни “Баспасөз хатшылары” жамоасининг вакили Фариза Табилдиева қўлга киритди. Учинчи ўринга эса “Отырар” телеканалининг вакили Шинар Ўразова сазовор бўлди.

Футболдан “Turkistan” телеканалининг эркаклар жамоаси  ғолиб чиқди. Иккинчи ўринни “Тұран БАҚ”, учинчи ўринни “Баспасөз хатшылары” жамоаси қўлга киритди.

Арқон тортиш бўйича биринчи ўринни – “Оңтүстік” телеканали эгалласа, иккинчи ўрин – “Баспасөз хатшылары”, учинчи ўрин – “Turkistan” жамоасига насиб қилди. Мусобақа қизиқарли ва мароқли ўтди.

Тадбир сўнггида вилоят Ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Ерлан Кузембаев ғолиб жамоалар ҳамда энг яхши – спортчи-журналистларни тақдирлади. Ҳар бир мусобақа ғолибига пул мукофотлари ҳамда энг яхши ўйин кўрсатган ОАВ вакилларига турли номинациялар топширилди.

М. ЭЛТОЕВА. С. ИСАМЕТОВ суратга олган, 2024-06-25, 03:35 419
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.