26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқ ноиби иншоотларни оралади

ҚР Парламенти Мажлисининг депутати Уласбек Садибеков Сайрам туманига хизмат сафари доирасида даставвал, туман ҳокими Арман Сабитов билан бирга “AMANAT” партияси туман филиалида жамоат қабулини ўтказди.

Қабулда фуқаролар томонидан мактаб қурилиши, уй-жой ва ер учун навбат, узлуксиз ичимли сув таъминоти масалалари кўтарилди. Улар халқ ноиби ҳамда туман ҳокимининг эътиборига олиниб, соҳа раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди. Муаммоларнинг барчаси назоратга олиниб, баённомага киритилди. Мажлис депутатининг Сайрам туманига сафари “Фаол узоқ умр кўриш маркази”да давом этди. 

Учрашувда туман ҳокими Арман Сабитов кексаларнинг фаровонлигини оширишга йўналтирилган марказнинг фаолияти билан таништирди. Халқ ноиби Манкент станцияси ҳудудида темирйўл соҳаси вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Муносиб маош олаётганликларини айтган темирйўлчилар халқ ноибига ташриф учун миннатдорчилик билдиришди. 

Ўз навбатида туман ҳокими Арман Сабитов Оқсувкент-2 ва Қорабулоқ қишлоғини боғловчи йўлдаги ҳаракатни кенгайтириш мақсадида кенг кўприк барпо этилишини айтди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-07-06, 02:54 382
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.