26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мансабдорларга чеклов қўйилади

Ўйин бизнеси ва уюшган жиноятчиликка оид янги қонун бўйича мажлис ўтди.

Давлат раҳбари июль ойида “Қозоғистон Республикасининг баъзи қонунлари – ўйин бизнеси, лотерея хизмати, соғликни сақлаш, давлат меҳнат инспекцияси, давлат назорати ва қонун ҳужжатларини ортиқча  созлашнинг олдини олиш масалалари юзасидан  ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қозоғистон Республикаси Қонунини  имзолаган  эди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокими девони раҳбари Еркеғали Алимқулов раислигида мажлис ўтди. Кун тартибида жамиятда асосий масалага айланган қимор ўйинлари тўғрисидаги Қонун ва ички тартиб масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, “Уюшган жиноятчиликка қарши иш-ҳаракат тўғрисида” Қозоғистон Республикасининг Қонунига тегишли қўшимчалар киритилди. Натижада мутасадди давлат идораларидаги лавозим соҳиблари, уларга тенглаштирилган мансабдорлар, шунингдек, кўрсатилган вазифаларни ижро этишга ваколат берилган номзодларнинг ўз ваколатлардан шахсан, гуруҳ бўлиб ва бошқа,  хизматдан ташқари  манфаатлар йўлида фойдаланишга олиб келиши эҳтимоли мавжуд ҳаракатларга йўл қўймаслик мақсадида ҚРнинг  “Ўйин бизнеси тўғрисидаги Қонуни”да кўзланган тоифага кирадиган ўйин муассасаларида қимор ўйинларида ва (ёки) пул тикишда қатнашиш, шунингдек, ушбу мақсадлар учун ажратилмаган жойларда қимор ўйинлари ва (ёки) телекоммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган қимор ўйинларида иштирок этиш каби уюшган жиноятчиликка қарши чекловлар кўзланган.

Мазкур Қонунда белгиланган уюшган жиноятчиликка қарши чекловлар 9 сентябрда кучга киргунга қадар туман, шаҳар ҳокимликлари, вилоят бошқармаларининг раҳбарлари ва  давлат хизматчилари ўртасида тушунтириш ишлари юритилиши зарур. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-08-13, 04:21 586
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.