26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк мутафаккир Абайни хотирлаб

2020 йилдан бошлаб мамлакатимизда Абай куни кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Туркистон шаҳрида махсус тадбир уюштирилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев, зиёлилар, кутубхоначилар, истеъдодли ўқувчилар иштирок этди.

Тадбир меҳмонлари дастлаб китоб кўргазмаси билан танишди. Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосари ва бир гуруҳ зиёлилар Абай ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.

Вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Жарилқасин Азиретбергенов Абай ҳикматларини ёшларга тарғиб қилиш зарурлигини таъкидлади. 

Ертай Кенжебекули тадбирнинг моҳиятига тўхталиб, жумладан шундай деди:

– Бугунги тадбир қозоқ маданияти ва адабиётида муҳим аҳамиятга эгадир. Буюк мутафаккир Абай Қунанбайулининг ижоди ва меҳнатларини улуғлаш – бурчимиздир. Ушбу кун “Абай ўқишлари” халқ акцияси, “Абай ҳикматлари” адабий челенджи, илмий анжуманлар ва абайшунос олимлар билан ижодий учрашувлар орқали кенгроқ тарғиб қилинади, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари.

Туркистон шаҳар “Болалар ва ўсмирлар маркази” тарбияланувчилари Абай ижодидан намуналар ўқиди. Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят филиали раҳбари Айдар Сейдазим бошчилигидаги ижодкорлар шоирнинг шеърларидан ўқиб беришди.

Таъкидлаш жоизки, Абай Қунанбайулининг 179 йиллиги муносабати билан “Фараб” кутубхонаси “Абайни ўқи, ижро эт” мавзуида адабий тадбирлар ўн кунлигини бошлади. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2024-08-13, 04:23 894
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.