26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ота дуосини олган фарзанд

Саврон тумани, Ўранғай қишлоғининг бийлар кенгаши раиси бўлган (марҳум) Абдумуталлиб Носиров тўғрисида “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетасида мақолалар мунтазам чоп этилган. Мен серғайрат инсоннинг қобил фарзанди Бобур тўғрисида қалам тебратмоқчиман.

Тадбиркор Бобур Абдумуталлиб ўғли 1979 йили 24 майда Ўранғай қишлоғида дунёга келган. Мухтар Ауезов номли мактабни, сўнг Халқлар дўстлиги университетининг спорт ва туризм куллиётини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2007 йили қурувчиликдан бошлаб, соҳанинг сирларини ўрганди.

2023 йилдан тадбиркорлик фаолиятини бошлади. 10 одамни доимий иш билан таъминлаган. Эшик-ром, дарвоза, стол-стулларга буюртмалар кўп. Мен ҳам ҳовлимизга айвонча буюртма берган эдим. Икки кун ичида тайёрлаб ўрнатиб кетишди. Жамоадаги Абдулазиз Носиров, Шаҳзод Каримбеков, Рўзибой Абдулҳамидов, Алишер Мирзашев, Аброр Абдумуталлибовлар қўли гул ишчилар экан. Мен Бобур Абдумуталлиб ўғли ва жамоасига миннатдорчилик билдираман. Мустаҳкам саломатлик, оилаларига бахту саодат тилайман.

Бобур 2001 йилда Умида Аҳмад қизи билан турмуш қуриб, 4 ўғил, бир қиз тарбиялашмоқда.

“Меҳнатнинг таги роҳат”, деб бежиз айтишмаган. Бобурнинг хонадонига вилоят ҳокими Дархан Сатибалди, ҚР Бош вазири ўринбосари Тамара Дуйсенова, депутатлар билан ташриф буюриб, фаолияти билан танишишди. Марҳум Абдумуталлиб ҳожининг умр йўлдоши Фотима ая Тамара Дуйсенованинг бошига холис ният ила оқ рўмол ўраб, дуои фотиҳа қилди. 

Ота дуосини олган қобил фарзанд Бобурга омад ёр бўлсин, деймиз.

Поччахон БОБОЖОНОВ, Туркистон вилоятининг ибратли фуқароси, 2024-09-19, 20:42 278
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.