26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дастлабки пахта ҳосили – хирмонда

Эски Иқон қишлоғи пахтакорлари Иттифоқ давридан буён пахта етиштиришда туман бўйича етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Қишлоқда жами 6600 гектардан зиёд майдонда пахта етиштирилди.

Ғалим Пернешов раҳбарлик қилаётган “Қазақстан мақта” МЧБга қарашли Эски Иқон пахта тозалаш корхонаси директори, тажрибали мутахассис Алишер Аҳмедов пахтачилик соҳаси аҳволи ҳамда жорий йилги об-ҳаво ўзгачаликлари ҳақида маълумот берди. – 22 сентябрдан эътиборан корхонамизда янги ҳосилни қабул қилишни бошладик. Кўкламги ёғингарчилик туфайли чигит экиш 15 майгача давом этди. Ғўзага сув етарли бўлди. Лекин, салқин, серёмғир келган ёз фаслида унинг ривожи учун зарур ҳарорат, қуёш нури кўнгилдагидек бўлмади. Шу боис, далаларда кўсак қурти пайдо бўлди. Зудлик билан кўрилган чоратадбирлар, хусусан, биологик усул, яъни, кўсак қуртини нобуд қиладиган капалаклар ҳам қўлланилди. Кўсак қурти ҳужумидан деҳқонлар гектаридан ўртача 5 центнердан зиёд ҳосилни бой беришди. Бу йилги ҳосил одатдагидек терим агрегатлари ёрдамида йиғиб-териб олинади. Бу усул қўл теримига нисбатан унумли ва арзон. Пахта хомашёси баҳоси ҳали маълум эмас. Корхонамиз ҳар қандай миқдордаги пахта хом ашёсини қабуллаб, қайта ишлашга тайёр, – дейди директор Алишер Аҳмедов.

Пахтакорларнинг хирмонига, даромадига барака тилаймиз.

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2024-09-26, 01:56 391
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.