26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Марат Азилханов учрашув ўтказди

Қозоғистон халқи Ассамблеяси Раисининг ўринбосари – ҚР Президенти Маъмурияти ҚХА Котибиятининг мудири Марат Азилханов Туркистон вилоят ҚХА тузилмалари ва этномаданият бирлашмалари раҳбарлари билан учрашди.

Тадбирда вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармасининг раҳбари Ерлан Кузембаев, “Жамоат тотувлиги” ДКК раҳбари Элмира Жанғазиева, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасининг раиси Баҳодир Ирисметов, вилоят татар-бошқирд этномаданият бирлашмаси раисининг ўринбосари Нурия Загидуллина, вилоят тожик этномаданият бирлашмасининг раиси Йўлдош Султонов иштирок этди. 

Шунингдек, учрашувда вилоят ҚХА қошидаги Медиация кенгаши раиси Бақитжан Бейсенбаев, вилоят ҚХА қошидаги Оналар кенгаши раисаси Гулсара Тўққулова, “Жамоат тотувлиги” ДККнинг этнослараро муносабатлар соҳаси мониторингги ва ахборот-тарғибот ишларини ташкил этиш бўлими раҳбари Ҳамид Исоқов бўлди.

Учрашув давомида Марат Алмасули шахсий қабул ўтказиб, таклиф-мулоҳазаларни тинглади. 

Шунингдек, Давлат раҳбарининг ҚХАнинг XXXIII сессиясида айтган вазифалари ва мажбурятларини амалга ошириш, умуммиллий қадриятларни англатиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва 5та ижтимоий лойиҳанинг ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қолаверса, минтақалардаги этномедиацияни ривожлантириш истиқболлари, этномедиаторларнинг бирлик ва тотувликни ривожлантиришдаги ҳиссаси ва 2024 йилнинг IV чорагида ўтадиган Республика Этномедиация кенгашига тайёргарлик масалалари таҳлил қилинди.

Сермазмун йиғилишда этномаданият бирлашмалари раислари иш режалари билан таништиришди. Ассамблеянинг ижтимоий ва хайрия лойиҳаларининг амалга оширилиши муҳокама қилинди. ҚХАнинг сессиясида қабул қилинган қарорлар ижроси ҳақида маъруза қилинди.

Учрашувда М. Азилханов Ассамблея вакилларига жамиятдаги дўстлик ва тотувликни ривожлантириш ишлари учун миннатдорчилик билдирди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-09-28, 02:29 233
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.