26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда яна бир «Фаол узоқ умр» маркази очилди

Қариялар куни муносабати билан Туркистон вилоятида 17-“Фаол узоқ умр” маркази очилди. Вилоят марказида дастлабки шундай иншоот икки йил муқаддам фойдаланишга топширилган эди.

“Ўтрор” мавзесидаги 2-сонли марказнинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Дархан Сатибалди фахрийларни байрам билан табриклади.

– Сизларни бугунги байрам – Халқаро қариялар куни билан чин қалбимдан табриклайман! Қариялар қадр топган юртда меҳр-оқибат, қут-барака, тинчлик-хотиржамлик доимо барқарор бўлади. Кексанг бор – бараканг бор, дейди доно халқимиз. Албатта, ҳар бир киши ёши улуғларнинг бутун жамият, Ватан равнақи учун сарфлаган кучи, қилган меҳнатини дилдан англаб, уларнинг ҳурматини ҳамиша жойига қўя билмоғи шарт. Зеро, улар – жамиятимизнинг устунлари, оиламизнинг мустаҳкам таянчи, сизу бизнинг дуогўйларимиздир. Қариялар орасида “Фаол узоқ умр” марказларининг аҳамияти улкан. Бугунги кунда 15 туманда шундай марказлар очилиб, уларда 80 мингга яқин нафақадорга тегишли хизматлар кўрсатилмоқда. Бугун сизлар билан бирга муқаддас шаҳарда учинчи марказни ишга туширмоқдамиз. Мазкур халқаро байрам халқимизга хос бўлган ёши улуғларни эъзозлаш, уларнинг ҳурматини ўрнига қўйиш, панд-насиҳатларига қулоқ тутиш каби фазилатлар билан ҳамоҳангдир. Айниқса, истиқлол йилларида нуронийларга эътибор кучайиб, уларни қўллаб-қувватлаш масаласи алоҳида назоратга олинди. Барчангизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик тилайман, – деди Дархан Сатибалди.

Марказнинг очилиш маросимида шаҳар оқсоқоллари дуо қилиб, давлат томонидан кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорчилик билдиришди. Вилоят раҳбари янги марказда фахрийлар билан учрашув ўтказиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. 

Бугунги кунда Туркистон шаҳрида 16 мингдан ортиқ нафақадор истиқомат қилади. Марказлар хизматидан ҳар куни 60-70 нафар, ойига 120-150 нафар нафақадор фойдаланмоқда. Марказ қарияларга ижтимоий-тиббий, руҳий, ҳуқуқий, маърифий ва бошқа ёрдамларни кўрсатади. Бу ерда отахону онахонларнинг ҳордиқ чиқариши, соғлом турмуш тарзини қарор топтириши учун барча шароитлар муҳайё.

2024-10-03, 01:51 226
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.