26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Депутатлар футбол майдонида

Туркистон шаҳрида Қозоғистон Республикаси маслаҳатларининг 30 йиллиги доирасида Туркистон вилоятининг барча даражадаги депутатлари орасида кичик футболдан вилоят биринчилиги ўтди. Вилоят маслаҳати уюштирган мусобақа қизиқарли лаҳзаларга бой бўлди.

Футбол мусобақасининг тақдирлаш маросимида вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов, вилоят ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибаев ва халқ ноиблари ғолиб жамоаларни қутлаб, мукофотларни топширишди.

Мусобақа якунига кўра, Туркистон шаҳар маслаҳати депутатларидан иборат жамоа 1-ўринни эгаллаб, 1 миллион тенге мукофот пулига сазовор бўлди. 2-ўрин ва 500 минг тенгени вилоят маслаҳати жамоаси, учинчи ўрин ва 300 минг тенге мукофот Арис шаҳар маслаҳати жамоасига насиб қилди. 4-ўрин ва 200 минг тенге мукофотни Қазиғурт туман маслаҳати жамоаси қўлга киритди. 

Маслаҳатнинг 30 йиллиги муносабати билан уюштирилган мусобақада фаоллик кўрсатган вилоят маслаҳати депутатлари – Баймахан Сулейменов, Ғани Райимбеков махсус мукофот билан тақдирланди.

Маслаҳатларнинг 30 йиллигини нишонлаш, соғлом турмуш тарзини ташвиқот қилиш мақсадида уюштирилган мусобақада вилоят, шаҳар, туман маслаҳати депутатлари, маслаҳат девони ходимларидан иборат 18та жамоа иштирок этди.

Туркистон вилоят маслаҳати, 2024-10-15, 21:39 440
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.