26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Үлес''дан муҳтожларга 45-уй

Республика куни арафасида кам таъминланган оилаларга “Үлес” хайрия жамғармасининг саъй-ҳаракатлари билан яна иккита уй фойдаланишга топширилди. Улардан бири – 4 фарзандли туркистонлик Ф. Аҳмаджонова. 

Умр йўлдоши вафот этган. Тўрт хонали янги уйга кўчиб ўтган хонадон соҳибасининг фарзандлари билан қувончининг чеки йўқ. Уйни соҳибларига топшириш тантанасида вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси “Жамоат тотувлиги” коммунал корхонаси раҳбари ўринбосари Ерназар Баетов, вилоят, шаҳар оқсоқоллар жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фахрий отахонлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Яна бир уй Саврон туманига қарашли Югнак қишлоғидаги муҳтож оилага берилди. Қишлоқ фаоллари билан мактабни 2004 йили тамомлаган собиқ синфдошлар ҳамкорликда муҳтож оилага янги уй қуриб берди. Хонадон соҳиби А. Ҳайдаров ҳимматли инсонларга миннатдорчилик билдириб, дуо қилди. 

Тадбирда қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, олим Иброҳим Отажонов иштирок этди. 

– Муҳтожларга мададкор бўлган, хайрли ишга ёрдам берган барча тадбиркорларга, усталарга ва ҳимматли ҳамюртларимизга миннатдорчилик билдираман. Келгуси ярим йилликка обуна давом этмоқда. “Жанубий Қозоғистон” газетасига 200 нусха обунани уюштирдик. Шимкент шаҳри, Сайрам тумани ва бошқа шаҳар, туманлар хайрия ташкилотларини ҳам обунага ҳисса қўшишга чақираман. 

Райимжон ҚЎЧҚОРОВ, вилоят “Үлес” хайрия жамғармаси ҳамда Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, 2024-10-29, 21:17 776
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.