26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада ривожланади

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр ибн Ҳамад ал Бусаидийни қабул қилди.

Суҳбат аввалида вазир давлатимиз раҳбарига Ўмон Султони Ҳайсам ибн Ториқ Ол Саиднинг самимий саломи ва мактубини етказди.

Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг аввало, савдо-иқтисодий ва сармоя-молиявий соҳалардаги шериклик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалалари кўриб чиқилди.

Идоралараро ва ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар сони ортмоқда, икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокидаги бизнес тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда.

Қозоғистон – Ўмон сармоявий компаниясини  янги қўшма лойиҳалар ҳисобига кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, парламентлараро алоқаларни, маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш, бевосита авиақатновларни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўз навбатида Давлат раҳбари Ўмон Султони Ҳайсам ибн Тариқга салом йўллаб, уни мамлакатга таклиф қилди.

– Қозоғистоннинг Ўмон давлатига эҳтироми ўзгача. Юртингизга фуқароларимиз, жумладан, ишбилармонлар, маданият арбоблари улкан қизиқиш билдирмоқда. Шу боис ҳамкорлигимиз кенг қамровли ва муваффақиятли бўлиши учун унга янги туртки бериш зарур, – деди Қ. Тўқаев.

Ўмон ташқи сиёсат идораси раҳбари Давлат раҳбарига меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдириб, бу икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳурмат юксак даражада эканини кўрсатишини таъкидлади.

– Биз Қозоғистон тараққиётига зўр қизиқиш билан қараймиз. Мамлакатингиз ва халқингиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар таҳсинга сазовор. Адолат ва умуминсоний тинчлик, хавфсизлик ва фаровонликка қаратилган ташқи сиёсатдаги нуқтаи-назарингизни юксак қадрлаймиз, – деди дипломат.

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2025-02-27, 02:24 817
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.