26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги ўқув йили бошланди

Сайрам туманида таълим муассасалари инфратузилмасини яхшилаш, ўринлар танқислигини ҳал этиш ҳамда ўқувчилар учун қулай таълим муҳитини шакллантириш борасида залворли ишлар амалга оширилмоқда.

 Жумладан, 1 сентябрь – Билимлар куни Жибек Жўли қишлоғидаги Бўкейхон номли мактабда 300 ўринли янги ўқув биноси, ошхона, устахона ва спорт залининг фойдаланишга топширилиши бунга ёрқин далил.

Янги иншоотнинг очилиш маросимида туман ҳокими Мадияр Ўразалиев иштирок этиб, устоз-мураббийлар ва ўқувчиларни Билимлар куни ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши билан қутлади.

Ўтган ўқув йилида мактабда  ўқувчилар сонининг ортиши натижасида ўқув жараёни уч сменада ташкил этилиб, ўқув биносида ошхона, кутубхона ва ўқитувчилар хоналари мавжуд эмасди. 

Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида 2025 йили мактабда 300 ўринли қўшимча ўқув биносининг қурилиши бошланди.

Бугунги кунда муассасада 976 ўқувчи таҳсил олиб, уларга 130 ўқитувчи таълим бермоқда. Янги бинонинг ишга туширилиши ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, ўқувчилар ва ўқитувчилар учун замонавий шароит яратиш имконини берди.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилда туманда 6 мингдан зиёд болажон биринчи марта мактаб остонасига қадам қўйди. 

Тумандаги мавжуд 99та таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

2026-09-02, 23:01 17
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.