26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркор ва харидор биродарми?

Навбатчи мухбир бўлиб, мухлисларимизнинг қатор саволларига тегишли мутасаддилар ёрдамида жавоблар тайёрлашга эришдим.

Табиий монополияларни тартибга солиш, рақобатни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Шимкент шаҳар департаменти бош мутахассиси Марат Турсинбайули Тўлебаев қуйидаги саволларга жавоб берди.

Савол: Бугунги кунда уяли телефон савдоси билан боғлиқ можаролар кўп. Фуқаро телефон рақамини сотиб олди ва оператор билан шартномага турди, дейлик. Лекин оператор томонидан тур­фа “янгиликлар” чиқа бошлади. Бо­­шида “ставка” 720 тенге бўлса, ке­йин 990  бўлди.  Нима учун бу ўзга­риш­­лар истеъмолчининг чўнтагига таъсир қилиши керак?

– Ҳозирда, телекоммуникация со­ҳаси жадал ривожлангани сайин қонун­бузарликлар ҳам кўпайиб бора­ётир. Уяли  телефон борасидаги мурожа­атларнинг кўплиги бунга яққол далил. Истеъмолчи ва оператор ўртасидаги шартнома талабларининг ўзгаришига доир ҳолатга келсак, афсуски, бундай воқеалар жуда кўп. Биз, бу борада фа­қат йўлланма бера оламиз, холос.   Қозоғистон жанубида алоқа ва ахборот­лаштиришнинг ихтисослашган минтақа­лараро дирекцияси мавжуд бўлиб,  назорат вазифаларини шу орган амалга оширади.  Туркистон, Қизилўрда, Жамбил вилоятлари ва Шимкент шаҳри бўйича ушбу инспекциянинг телефонлари: 8(7252) 54-01-00 (қабулхона), 53-49-52, 21-13-91. 

Савол: Фуқаро ёнилғи қуйиш шо­хобчасида машинасига бензин қуй­дирди. 100 литр бензинга ҳақ тўлади. Ваҳоланки, машинадаги бакка бор-йўғи 80 литр бензин сиғади. Шу ўринда савол туғилади, ортиқча тўланган ҳақни қандай қилиб ундириб олиш мумкин? Фуқаро баҳслашиб, у ер­да­гиларга ҳеч нарсани исбот қила олмагандан кейин, ҳимоя истаб, те­гиш­ли органларга мурожаат қил­моқ­чи. Қаерга бориши ва қонуннинг қай­си моддаларига таяниши лозим?

– Фуқаро ҚР "Маъмурий ҳуқуқбу­зар­ликлар тўғрисида" Кодексининг 190-моддасига мурожаат қилади. Ушбу мод­да истеъмолчиларни алдамоқ ния­тида бўлганларга қаратилган. Модданинг 1-бандида савдо фаолияти ва хизматларини кўрсатиш билан шу­ғулланадиган тадбиркорлар ёки таш­килотларнинг алдов йўли би­лан ис­­теъмолчининг ҳуқуқларини пой­мол этганлик учун жазо турлари бел­гилан­ган. Тарозидан уриб қолиш, ор­тиқ­­­­ча ҳисоблаш, сифатсиз молни ал­даб со­тиш кабилар учун айбдор то­мон жа­рима тўлайди. Майда тад­бир­корлик субъектлари 20, ўрта 30, йи­рик тад­биркорлик субъектлари эса ой­лик ҳисоб кўрсаткичининг 50 баравари миқ­дорида жарима тўлайди. 

Бир йил давомида бу ҳолат так­рор­ланса, унда жарима миқдори яна ортади ва ҳатто лицензияси олиб қўйилиб, тадбиркор уч йил бу фаолиятдан маҳрум этилиши мумкин. Албатта, ишимизнинг асосий қисми фуқаролардан бўладиган мурожаатларни қабул қилиш ва уларни ижобий ҳал этишга қаратилган. Шу ўринда, судда бўладиган ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. Хусусан, бун­дай ишларни кўриб чиқишда судья як­ка шахсдан эмас, балки 10-15 одам­дан шикоят бўлиши зарурлигини таъкидлайди. 

Савол: Маиший хизмат кўрсатиш соҳасига тегишли масала. Ҳозир ҳар қадамда Гўзаллик салонларини уч­ратиш мумкин. Давлатимиз тад­биркорликни ҳимоя қилиш ва рағбат­лантириш учун кенг имко­ният­­лар бе­­­риб қўйгани учун ҳам, ҳар қан­дай назорат органи бизнес би­лан шу­ғул­ланаётган кишилар, шу жумла­дан, салонлар эгалари фаолия­тини тек­шираверишга, кўрсати­лаёт­ган хиз­мат­лар сифатини назорат қи­лишга ҳаққи йўқ. Лекин ана шу таъкид­лан­ган Гўзаллик салонлари ту­файли соғ­лигига зарар етказилган аёл­лар кам эмас. Уларга қандай масла­ҳат берган бўлардингиз?

– Мазкур тармоқ, яъни маиший хизмат кўрсатиш соҳасини тартибга солиб ту­радиган бирорта меъёрий ҳужжат йўқ­ли­гини очиқча айта оламан. Фуқаролик Кодекси бор, албатта. Лекин махсус қои­­далар, буйруқлар ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун Гўзаллик салонларига бо­риб, мўмай пул эвазига ўзига гўзал­лик эмас, дард орттириб олаётган хо­тин-қизларимиз ўз муаммоларини ким­га айтишни билмай аросатда қол­моқдалар. Саломатлигига зарар ет­каз­ганидан арз қилиб, соғликни сақлаш муассасалари устидан қарайдиган ви­лоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳи­моя қилиш департаментига боришса, биз фақат касалхона ёки поликлиника ҳудудида бўлган жараёнларга жавоб­гармиз, монополияга қарши депар­та­ментга боринглар, дейишади. Биз ҳам бирорта қонун моддасига суяниб, улар­нинг ҳуқуқларини муҳофаза қила ол­маймиз. Судга мурожаат қилиш учун эса тиббий экспертиза тайинлаш, адвокат ёллаш, бож тўлаш талаб этилади. Ҳам­маси жабр кўрган томоннинг елкасига тушади. Муаммони ҳал этиш учун бундай салонларни бирорта давлат органи на­зорат остига олиши керак. Ҳозирча на­зорат майдонидан четда қолиб келаётган тармоқ мана шу. 

САВОЛ: Савдо дўконларига кир­­гандаёқ одамнинг ғашини кел­ти­радиган ва истеъмолчининг ҳуқуқ­ла­рини бузадиган қайси ҳолатни айта оласиз?

– “Товарни қайтариб бериш ёки ал­маштириш мумкин эмас”, деган ёзувга кўзим тушса, тўғриси, ғашим келади. Бу, аслида, мутлақо нотўғри ёзув. Бу қонунни қўпол равишда бузишга ки­ради. Истеъмолчи ҳуқуқларини мен­си­маслик ва уни поймол этишнинг ёр­қин кўриниши. Харидорни дарров чў­читадиган ҳолат ҳам шу. Истеъмолчи, товар ёқмаса ёки ундан бирорта иллат топса,  алмаштириш  ёки тўлаган пулини қайтариб олишга ҳаққи бор. Фақат қайси товарлар қайтарилмайди, дейсизми? Дорихонадаги дорилар, тиббий буюмлар, ички кийимлар, пайпоқлар, метрлаб со­тиладиган товарлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар. Қолган молларга нисбатан бундай йўл тутиш нотўғри. Фақат саводли харидор бўлиб, 14 кун ичида қайтаришга улгуриши керак, холос.

Савол: “Шаҳримиздаги йирик сав­до маркетидан рўзғорга тегишли бу­юм­ларни харид қиламиз. Ҳар сафар  ортиқча тўлангандек туюлади. Кимга му­рожаат қилишга бўлади”, дебди бир муштариймиз.

– Ростини айтсам, катта супер­мар­кетлар фаолиятида ҳам қонун­бузарлик­лар етарли. Ўзим “Фиркан”даги во­қеа­ни айтиб берай. Сотиб олинган маҳ­сулотлар учун махсус пакетлар бе­ри­шади. Каттароқ буюмларга – каттаси­ни, камроғига кичикроғини оласиз. Па­­­кетларда эса савдо фирмасининг там­ғаси бор. Ва ҳар сафар ўз пакетлари учун 3-5 тенгедан ҳақ олиб қолишади. Шу тариқа компания ўз рекламаси учун харидордан пул ундириб олмоқда. Бу, албатта, кўпчиликнинг ғашини кел­тира­ди. Масалан, шахсан ўзим уларнинг фаолиятини реклама қилгим йўқ, мен­га оддий, ёзувсиз халта керак. Бу ис­теъмолчига ўз хизматларини маж­­бур­лаб ўтказишнинг бир тури. Биз бир не­ча бор бу масалани кўтардик, ле­кин ха­ридорларнинг эътиборсизлиги, юқо­рида айтганимдек, 10-15 кишининг муро­жаатлари бўлмагани сабабли охирги чо­раларни кўришга имкон йўқ. Мабодо бу борада ҳуқуқий маслаҳат керак бўлса, департамент телефонлари: 8(7252) 53-42-63, 53-55-15. 

Дарвоқе, ушбу мақолада эълон қи­линган барча савол-жавоблар сотувчи ва харидор учун фойдали, чунки улар ўзаро муросаю мадорада ёрдам бе­ради, деган умиддамиз.

Н. МАВЛОНОВА, 2019-06-04, 10:14 10189
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.