26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Банк қарзини узишда кимларга ёрдам берилади?

Маълумки, бугунги кунда давлат банклардан қарздор ижтимоий тоифага мансуб фуқароларнинг 300 минг тенгесини тўлаб бериш борасида амалий ишлар олиб бормоқда. Айни кунларда ушбу фаолиятнинг иккинчи босқичига ўтилди. Куни кеча Ҳукумат мажлисида Миллий банк раиси Е. Дўсаев бу мавзуга кенгроқ тўхталди. 

Мамлакат бош банкирининг айтишича, ижтимоий тоифага мансуб фуқаролар рўйхати бугунги кунда тўлиқ тузилиб, давлатдан бу турдаги ёрдам олувчилар сони маълум бўлди. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, кўп болали оилалар сони – 345 475, боқувчисидан маҳрум оилалар сони – 169 855, манзилли давлат ижтимоий ёрдам оладиганлар – 282 615, ногирон болалари бор, 18 ёшдан ошган болалигидан ногирони бор оилалар – 98580 экани аниқланибди. Етим болалар ва ота-она ғамхўрлигисиз қолган болаларга оид маълумотлар Таълим ва фан вазирлиги базасида бўлгани учун улар яқин кунларда рўйхатга қўшилади. 

Дарвоқе, давлатнинг бу кўмаги фақат юқорида таъкидланган олти тоифага мансуб фуқароларга тааллуқли. Лекин айрим оилалар қаторасига иккита тоифага ҳам кириши мумкин. Масалан, давлатдан ижтимоий ёрдам оладиганлар ногиронлиги бор оилалар қаторига кириши ҳам учрайди. Лекин улар умумий тартибда бир марта ёрдам пули олади, холос.

Ҳозирги кунда рўйхатлар Давлат насия бюросига юборилиш арафасида. Бюрога етиб боргач, иккинчи даражали банклар ва кичик насия ташкилотлари билан ўзаро ахборот алмашинади ва қарзи кечиб юбориладиганлар рўйхати аниқлаштирилади. 

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш вазирлигига яна бир муҳим вазифа топширилган эди, яъни Президентнинг ушбу Фармонини амалга ошириш учун керакли Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш. Айни кунларда лойиҳа тайёр ва Ҳукуматнинг навбатдаги мажлисларининг бирида муҳокама қилинади. Қарор лойиҳасига мувофиқ фуқароларнинг қарзларини камайтириш тадбири 2 сентябргача ниҳоясига етиши лозим. Шундан кейин қарздор фуқаролар 18 сентябрдан бошлаб Аҳолига хизмат кўрсатиш   марказлари ва eGov портали орқали ўзларига керакли ахборотни олиш имконига эга бўлишади. Шу билан бир қаторда, банклар ҳам алоқа воситалари ёрдамида қарздор фуқароларга тегишли маълумотларни юбориб туришади. 

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш вазирлигининг Қонун хизмати департаменти директори Е. Амирғалиевнинг “Egemen Qazaqstan” газетасига берган ахборотидан маълум бўлишича, 

“Қарздор фуқаролар қаерга бориб, кимга ариза ёзишни сўрашмоқда. Энг асосийси, ҳеч ким банкка бормайди. Сабаби, таъкидланган ижтимоий тоифа эгаларига тегишли маълумотлар вазирликнинг электрон базасида тайёр турибди. Қарздорларнинг исм-фамилиялари эса банклар ёки кичик насия ташкилотларининг базасида бор. Шу боисдан ҳар бир қарздор фуқаро  жараённинг ниҳоясига етишини кутиб, қарзи камайгани ёки камаймаганини билишга вақт ажратса, кифоя. Бунинг учун юқорида айтилганидек, АХКМ ёки порталга мурожаат этади, холос. 

Яна бир муҳим савол:

– Бир оилада эр-хотиннинг иккови ҳам банкка қарздор. 

Бу ҳолда, давлат қандай ёрдам бера олади?

 “Агар эр-хотин банкдан алоҳида насия олган бўлса, иккита шартнома бўлса, унда ҳар бир қарздорга 300 минг тенгедан, яъни оилавий қарзнинг 600 минг тенгесини тўлаб беради”, дейди вазирлик вакили.

Нафақадорларга-чи? 

“Агар нафақадор юқоридаги тоифанинг бирортасига мансуб бўлса, унинг даъвоси қаноатлантирилади. Фармонда кўрсатилмаган тоифадан бўлак фуқароларга ёрдам берилмайди”. 

Президент Фармонида жорий йил 1 июлгача  кафолатсиз кредит олган барча қозоғистонликларнинг жаримаси ва пеня бўйича қарзлари тўлаб берилиши қайд этилган. Бунда асосий қарзни қарздорнинг ўзи тўлайди. Мутахассисларнинг фикрича, насияни 90 кунгача тўламай кечиктирган қарздорни банк тўлашга лаёқатли ҳисоблаб, уни муаммоли қарздорлар рўйхатига киритмайди. 90 кундан ошиб кетса, унда қарз ундирадиган компаниялар эътиборига ҳавола қилади. Лекин яна бир муҳим ахборот. Миллий Банк раҳбари яқинда журналистлар билан суҳбатда қарз ундирадиган компаниялар (коллекторлар)га ўтиб кетган фуқароларнинг қарзларини давлат узиб бермайди, фақат балансда қолганларга ёрдам берилади, деган хулосани айтди.

Шу боисдан бу жараён фақат 2019 йил 30 июлгача бўлган муддатда ҳисобланган қарзларга тааллуқли. 

Эндиликда мамлакатимиздаги барча молия ташкилотларининг фаолияти таранглашиши аниқ. Сабаби Давлат раҳбарининг Фармонида айтилганидек, қайтариш муддати 90 кундан ўтиб кетган хусусий шахсларнинг гаровсиз истеъмол қарзлари бўйича кредит бериш ва уларга хизмат кўрсатиш билан алоқадор ишлар тақиқланади. Даромади паст оилаларга ҳам банкдан қарз олиш имконияти тўхтатилади.

Н. МАВЛОНОВА тайёрлади, 2019-07-23, 10:31 9929
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.